UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай? Янгиликлар

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай?

Гарчи танаффус бўлишига қарамай Суперлига жамоалари трансферлар борасида бош қотиришни бошлаб юборишган.

Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган "Нефтчи"нинг ҳам табиийки бу борада ўз режалари бор. Фарғоналиклар устози Виталий Левченко билан суҳбат жараёнида трансферлар, кубокда гуруҳда қолиб кетиш ва чемпионат баҳслари ҳақида айрим фикрларни олдик. 


- Суперлигада биринчи давра деярли якунланди. Мавсум бошида кетма-кет ғалабалар қўлга киритила бошланди. Аммо ўртада дуранглар серияси бошланиб кетди. Шундай экан дастлаб бу ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳақиқатдан ҳам "Нефтчи" учун мавсум омадли бошланди. Кейинчалик эса пасайиш юз берди. Йигитлар қаердадир бўшашишди. Бу кўпроқ психологик ҳолат билан боғлиқ, деб ўйлайман. Жамоа ўйинига таъсир қиладиган обьектив сабаблари ҳам бор. 

- Кубокда чемпионатга қараганда кўпроқ иккинчи таркиб, кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон бердингиз. Нисбатан енгилроқ гуруҳда қолиб кетиш кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди. Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида жиддий вазифа қўйилмаганмиди? 

- Таркибда билиб туриб ротатцияларга қўл урдим. Айтганингиздек кам ўйин амалиётига эга футболчилар бор. Уларга ўзини кўрсатиши учун имкониятини бердик. Лекин гуруҳдан чиқиш талабларини бажаришга ҳамма футболчилар ҳам руҳий жиҳатдан тайёр эмасди. 

- Асосий муаммо гол уришдами? Умуман жамоадаги ҳужумчилардан қанчалик қониқяпсиз?

- Ҳозирча муаммо кўрмаяпман. Жамоа деярли ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Ким тўп киритишини аҳамияти йўқ. Голли вазиятларни яратишда бутун жамоа меҳнат қилади. 

- Суперлига ҳақида кўпчилик ижобий фикр билдираётганига қарамай ўйин чўзишлар, ҳакамларнинг қарорлари даражага путур етказмаяптими?

- Ўзбекистон чемпионати даражаси тўғрисини айтганда ҳам юқори. Хатоларга келсак, ҳамма ҳам тирик инсон, хато қилишга мойил. Бундан ҳеч ким кафолатланмаган. 

- "Нефтчи" таркибдаги айрим позицияларни кучайтириш ишларини бошлаганми? Трансферлардаги режа қандай?

- Таркибни кучайтириш масаласига келсак, бу йўналишда иш олиб бориляпти. Умид қиламанки, ёзда таркибни кучайтира оламиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика