UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  222 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Умид Аҳмаджонов: "Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда"

Бугун Тошкент шаҳридаги "Miran" меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, федерация масъуллари, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов мураббий ва футболчиларга мурожаат қилар экан, жумладан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

Ўзбек футболига нисбатан бўлган меҳрни қайтариш керак. Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда.

"Янги йилдаги илк нуфузли мусобақа арафасида турибсизлар. Бу мусобақада Сизлардан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, халқнинг футболдан кўнгли бир оз совуди. Энди яна мухлисларни футболга қизиқтириш, ўзбек футболига нисбатан бўлган меҳрни қайтариш керак. Буни Сизлар амалга оширасизлар. Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда.

Сизлар учун қандай шарт-шароит керак бўлса, барчасини муҳаё қилиб берамиз. Ҳозирда Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзбек футболини ривожлантириш тўғрисидаги Қарорлари тайёрланмоқда. Яқинда ушбу қарорга имзо қўйилади. Мазкур Қарор юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, ўзбек футболи савиясини ошириш учун катта туртки бўлади.

Шуни унутмангки, ортингизда Президентимиз турибдилар, бутун ўзбек халқи турибди. Умид қилиб қоламизки, Сиз ўзингизнинг чиройли ўйинларингиз орқали бизларни, бутун ўзбек халқини хурсанд қиласизлар", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам сўзга чиқиб, федерация томонидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ўқув йиғин машғулотлари учун миннатдорчилик билдириб, футболчилар ва мураббийлар халқнинг ишончини оқлаш учун бор имкониятларини ишга солишларига ваъда бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамиз бугун тунда Хитойга учиб кетишади. Вакилларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини 9 январь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика