UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  28 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди

Айни пайтда Тошкент шаҳрида футбол бўйича мураббийлар учун «Про» лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсларда 21 нафар мураббий иштирок этмоқда. Малака ошириш курсларида Туркманистон, Ҳиндистон, Таиланд, шунингдек, Суперлигада фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳам таҳсил олишмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур курсларда ўқиётган мураббийлар билан учрашди. Унда FIFA ва AFC инструктори Ислом Аҳмедов, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев, Ҳамиджон Актамов, Жасур Абдураимов, Рустам Абдуллаев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби мураббийлар ҳам иштирок этишди.
 
Умид Аҳмаджонов учрашувни бошлар экан, футболни ривожлантиришда мураббийларнинг роли беқиёс эканлигини айтиб ўтди.
 
«Футболни ривожланишида сиз – мутахассисларнинг роли жуда катта. Мураббийлар савиясини оширмай туриб, футболни юқори поғонага кўтариб бўлмайди. Юртимизда футболни ривожлантириш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз лозим. Шу мақсадда, Суперлига мураббийларидан иборат кенгаш тузишни ва ушбу кенгашга тегишли ваколатлар беришни режалаштирмоқдамиз. Кенгашда сизлар ҳам бўласизлар. Фаолликни ошириб, юртимиз футболи равнақини юксакларга кўтаришимиз лозим», – деди Умид Аҳмаджонов.
 
Йиғилиш давомида шунингдек, мураббийларимиз малакасини ошириш учун уларни хорижий клубларда малака оширишлари, дунёнинг етакчи клублари академияларида иш ўрганиб қайтишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.
 
Дўстона руҳда кечган учрашувда мураббийлар Умид Аҳмаджоновга ўз таклифларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
 
Учрашувдан сўнг ўқув-курсида инструктор сифатида фаолият олиб бораётган Ислом Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
«Бу йилги ўқув курслари Европа стандартлари асосида ташкил этилмоқда. Авваллари бундай курслар 6 ой бўларди. Энди эса 1 йил давом этади. Ҳозирча иккита модуль якунланди. Футбол талаблари ўзгариб бормоқда. Мураббийларимиз таҳлиллар асосида қилиниши лозим бўлган ишларни тушунишмоқда. Ушбу курс орқали биз Суперлига, Пролигада фаолият олиб бораётган мураббийлар билан доимий равишда алоқада бўламиз. Курс қизиқ ўтмоқда. Мен мураббийларимиз учун хурсандман», – деди Ислом Аҳмедов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика