UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  1 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  2 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ОТЖ футболчиларини финал йўлланмаси билан табриклади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ОТЖ футболчиларини финал йўлланмаси билан табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов U-23 Осиё чемпионатида ярим финалида ажойиб ўйин намойиш қилиб, Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини финал йўлланмаси билан табриклади.

"Учрашувни Париждан томоша қилишимизга тўғри келди. Тошкентга қайтишимиз олдидан йигитларимизнинг тарихий натижа қайд этиб, финалга йўл олгани — кайфиятимизни кўтариб юборди.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўзи ёниб турган футболчиларимиз финалда ҳам шундай темпда тўп суриб, қитъа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишларига ишонаман.

Натижадан жуда хурсандман. Бу тасодифий ғалаба эмаслиги кишини икки карра хурсанд қилади. Ўзингиз кўриб турибсиз, йигитларимизда иштиёқ жуда баланд. Бу футболчиларимиз уйғонаётганидан дарак бўлса, ажаб эмас. Ахир биз Япония, Жанубий Корея каби термаларни йирик ҳисобларда мағлуб этмоқдамиз.

Баъзида шундай, мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол ўйнаб, якунда мағлуб бўлган жамоалар ҳам олқишланади. Муҳими, футболни юракдан ўйнаш. Мен сўнгги икки беллашувда шуни кўрдим.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти".

Рейтинг: +210   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика