UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  9 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Уммонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Умид Аҳмаджонов эртанги ўйин олдидан вакилларимизга омад тилаб, Ўзбекистонда барча терма жамоанинг ғалабаларини интиқлик билан кутаётганини ҳақида гапирди.
"Ўзбекистонда барча сизларга кўз тикиб турибди. Ҳар кунги машғулотларингиз, тайёргарлик жараёнларини кузатиб бормоқдамиз. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишингизни тилаб қоламиз. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Бош мураббийнинг барча талабларини бажариб келяпмиз. Бундан бу ёғига ҳам бажаримиз. Ҳар бир ғалаба учун ЎФА томонидан мукофот пуллари ажратилади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси Ватан учун, ота-онангиз, яқинларингиз, халқингиз учун тўп суринг! Бутун фикру хаёлингиз фақат ғалабага қаратилсин. Чемпион бўлиш вақти келди. Насиб қилса, Осиё Кубогини ўзимиз билан Ўзбекистонга олиб бориб, мухлисларимизни, халқимизни, муҳтарам Президентимизни хурсанд қиламиз. Мана шу мақсад йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дея ўз фикрларини якунлади Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг сўз навбати миллий жамоа устози Эктор Куперга берилди: "Терма жамоа бир мақсад йўлида бирлашган. Ғалаба учун боримизни беришга тайёрмиз. Мукофот пуллари иккинчи даражали масала. Футболчилар терма жамоа таркибида биринчи навбатда Ватан учун тўп суришади. Умид қиламанки, барча ўйлаган мақсадларимизга биргаликда етамиз", - деди Купер.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов футболчилар номидан сўзга чиқиб, Осиё Кубогида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир якунида Одил Аҳмедовга 2018 йилнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни топширилди.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика