UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

Умид Аҳмаджонов: "Энди заиф эшитувчилар терма жамоасига миллий терма жамоага қарагандек қараймиз" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Энди заиф эшитувчилар терма жамоасига миллий терма жамоага қарагандек қараймиз"

12 март куни Ўзбекистон футбол Ассоциациясида Тайландда ўтган 18 ёшгача бўлган Заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган футзалчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА масъуллари, футзалчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўтган йили Тайланда ўтган U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиб чиққан футзалчилар эса ушбу ажойиб ғалаба учун 15 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида бўлган маросимда мукофотланишган эди. Ўшанда ҳар бир футзалчига 2 000 000 сўм миқдорида мукофот пули тақдим қилинган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, U-18 World Deaf Futsal Championship норасмий мусобақа бўлиб, ФИФА таснифига кирмайди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қарамоғида эса фақат ФИФА таснифига кирувчи терма жамоалар бўлади. Шунга қарамай, U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидағолиб чиқиб, Ватанимиз байроғини юксакка кўтаргани учун ёш футзалчиларга Ўзбекистон футбол Ассоциацияси яна бир бор мукофот пуллари тақдим қилишга қарор қилди. Бу сафар Заиф эшитиувчилар терма жамоасининг ҳар бир аъзосига 16 376 000 сўм миқдорида мукофот тақдим қилинди.

Футзалчиларга мукофот пулларини Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топширди.


"Жаҳон чемпионатидан қайтганинглардан сўнг ҳар бир футзалчига 2 миллион сўмдан мукофот бергандик. Аслида заиф эшитувчилар терма жамоаси ЎФАга қарашли эмас. Биз ФИФА аъзосимиз. Аммо матбуотда ЎФА сизларга эътибор қилмади деган гаплар кўпайиб кетди. Қандай масала ёки ёрдам керак бўлса олдимга келмайсизларми? Форма дединглар бердик, 2 миллиондан мукофот бердик. Зал муаммоми? Иккита зал сизларга берилади. "Истиқлол" спорт мажмуасида машғулот ўтказасизлар. Ўзбекистон миллий терма жамоасига қандай қарасак энди сизларга ҳам худди шундай қараймиз. Формами, бутсами, тўпларми ёки йиғинларми ҳаммаси қилиб берамиз.

Жаҳон чемпиони бўлган футболчиларга 16 376 000 миллион сўмдан мукофот берамиз. Нимага футзал терма жамоасига 24 миллион, буларга 16 миллион дейишинглар мумкин. Чунки ҳали булар ёшлар терма жамоаси аъзолари. келажакда сизлар ҳам миллий терма жамоада ўйнаб ютуқларга эришсанглар 24 эмас 30 миллиондан мукофот берамиз", - дейди Умид Аҳмаджонов.


Нарзулла Сайдуллаев 


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика