UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  3 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  7 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Умид Аҳмаджонов Андижонга ташрифни Шўрбулоқдан бошлади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Андижонга ташрифни Шўрбулоқдан бошлади

Хабар қилганимиздек, бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ишчи гуруҳ билан биргаликда Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайтининг хабар қилишича, Умид Аҳмаджонов ташрифни "Шўрбулоқ футболга ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати" фаолияти билан танишишдан бошлади. У ерда МОҚ раҳбари ёш футболчилар билан суҳбатда бўлди. Мактаб тарбияланувчиларининг машғулоти, рухий тайёргарлиги, кийим-кечаги, еб-ичиши, овқатланиш рациони каби жиҳатларга қадар эътибор қаратилди. Машғулот жараёнлари кузатилди. МОҚ раҳбари мактабга қабул қилиш мезонларига қизиқди. 

Умуман, бу борада талаб кучайтирилиши лозим, тизимни қайта кўриб, тўғри йўлга қўйиш керак. Масалан, Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлган футболчилар ичида Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси йўқ. Шу жиҳатга ҳам ЎФА биринчи вице-президенти алоҳида эътибор қаратди. 

Маълумот учун, ушбу футбол мактабида 10-17 ёшли 170 нафар футболчи таҳсил олмоқда. 

Бу ерда академия ташкил қилиш учун барча имкониятлар етарли. Шу сабабли, Шўрбулоқда  ушбу мактаб ўрнида Андижон футбол академиясини яратиш ғояси илгари сурилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика