Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ЦСКАга жанг таклиф қилади"
29 ноя 2024 17:26
Янгиликлар
Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ЦСКАга жанг таклиф қилади"
"Рубин" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев жамоаси Россия чемпионати 17-турида ЦСКАга қарши ўйинда кураш тақдим этишини билдирди.
"Ишончим комилки, биз ЦСКАга жанг таклиф қиламиз. Биз ушбу мавсум фидойилик ва ўйинни тўғри ташкил этиш орқали ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг кураша олишимизни бир неча бор кўрсатдик. Ўйлайманки, Кубок баҳсида ҳам ЦСКАдан ёмон кўринмагандик. Шунчаки, кўп сонли индивидуал хатолар туфайли улар биринчи бўлимда 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди ва кейин бу фарқни йўққа чиқаролмадик. Бироқ мураббийлар штаби, жамоа бу хатоларни таҳлил қилади ва кейинги ўйинда уларни такрорламаймиз", – деди Раҳмоналиев.
ЦСКА – "Рубин" учрашуви 30 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.
ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар