UZ

Сўнгги янгиликлар

18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:29Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал" баҳслари учун таркиблар маълум бўлди  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  0 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  7 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  2 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Чемпионат якунига етиб бормоқда, агар мусобақа жадвалига қарасак "Андижон" учун ҳам, биз учун ҳам очколар керак эди. Иккала томон ҳам тартибли ўйнашга интилди. Албатта дуранг натижа биз учун ёмон натижа. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, "Андижон" жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Сўғдиёна" айни пайтда иккинчи ўринда бормоқда. Аммо шунга қарамай клубни танқид қилаётганлар ҳам бор. Уларга қандай муносабатдасиз?

- Ҳозир мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, пастида ҳам пойга жуда жиддий кечмоқда. Ўйлашимча охирги тургача жамоалар кўп очко йўқотишади, аммо бир нарсани айта оламан: "Сўғдиёна" охиригача курашади. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" медаллардан бирини қўлга киритади.

- Бугун жамоа етакчилари Норхонов ва Ҳасанов майдонда йўқолиб қолишди. Иккинчи таймда улар алмаштирилди...

- Бу "Андижон" жамоасининг хизмати деб ўйлайман. Аммо шунга қарамай Норхоновда 1-2та вазият бўлди, ўша вазиятларда "Андижон" посбони яхши ўйнади. Шу боис бунда қўрқинчли ҳеч нима йўқ.

- Агар "Сўғдиёна" иккинчи ўринни сақлаб қолса ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Жамоа бунга тайёрми?

- 100 фоиз тайёр! Барча томонлама тайёрмиз. Аммо дастлаб ўша йўлланмани қўлга киритишимиз керак, кейин бу ҳақда гаплашсак тўғри бўлади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика