UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Улуғбек Бақоев: "Шўртан"дан ёш футболчилардан бирини кўз остимга олиб қўйдим" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Шўртан"дан ёш футболчилардан бирини кўз остимга олиб қўйдим"

Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасининг 1-тур доирасидан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози иштирок этди:

- Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва анча кескин курашларга бой ўйин гувоҳига айланишди. Гарчи, якунда дуранг ҳисоби қайд этилган бўлса-да, натижа ва шогирдларим ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ғалаба қозониш билан бир қаторда, захирамизда қолган йигитларимиз имкониятларини текшириб кўриш эди. Деярли аксарият ёш футболчиларимизни майдонга туширдик. Афсуски, ўйин бошида йўл қўйган хато ва камчиликларимиз туфайли дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Мувозанатни тиклаш учун анча вақт сарфладик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

"Шўртан" жамоасига келсак, Ғузорликлар менда жуда яхши таассурот қолдиришди. Улар бугун ўз мухлисларига муносиб ўйин намойиш этиш билан биргаликда бежизга ПРО-Лига"А" гуруҳида пешқадам эмасликларини исботлашди. Жамоада тажрибали футболчилар билан бир қаторда истеъдодли ёшлар ҳам жамланганлиги кўриниб турибди. Очиғи яширмайман, мезбонлар таркибда ўйнаган ёшлардан бирини кўз остимга олиб қўйдим. Имкон туғилиши билан яқин вақт ичида уни ўз жамоамга таклиф қилишни режалаштириб қўйдим. Кимлиги ҳақида ҳозирча айтмайман, бу сирлигича қолсин.


"Шўртан" матбуот хизмати


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика