UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  6 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бошида футболчимизнинг қўпол хатосидан кейин дарвозамизга пенальти белгиланди ва барчаси режа бўйича кетмади. Аммо бу футбол, ўйинга қайтдик ва ҳужумда агрессивроқ ўйнай бошладик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Гол урдик, яна уришимиз мумкин эди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ, ўйин учун йигитларга раҳмат. Чемпионат давом этмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Қолган ўйинларда ОЧЛ учун йўлланмага имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ҳар бир ўйиндан кейин шу савол берилмоқда. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, биз қадамма-қадам боришимиз керак. Олдинда чемпионатнинг 4та ўйини бор ва ўша ўйинлардаги натижага қараб йўлланма оламизми ёки йўқми кўрамиз. Курашни давом эттирамиз.

- Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйин намойиш этишига нима халал берди?
- Айтдимку ўйин бошида қўпол хатодан кейин кутилмаган ҳолат рўй берди. Пенальти белгиландими демак бор экан. Ўйин схемасини бироз ўзгартирдик, гол урдик. Ёмон натижа ҳам, натижа ҳисобланади.

- Дуранг натижа ўйинга мосми?
- Тўғрисини айтганда ютқазишимиз мумкин эди, ютишимиз ҳам мумкин эди. Демак дуранг адолатли бўлди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальтидан кейин футболчиларнинг руҳияти тушди деб ўйлайсизми?
- Йўқ-йўқ. Аксинча биз янада яхши ўйнай бошладик.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларга баҳо қўядиган назоратчи бор. Уларга учрашув тугагач ўйин учун раҳмат айтдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика