Улуғбек Бақоев: “Футболда гол урган жамоа ютади”
30 июл 2019 22:24
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: “Футболда гол урган жамоа ютади”
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.
- Ростини айтсам, Қўқондаги ўйин қийин бўлишини олдиндан билгандик, чунки мезбонларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкин эди. Кутилганидек учрашув мураккаб тарзда кечди. Ғалабага осонликча эришганимиз йўқ. Қўқонликлар бугун яхши ўйнашди. Футболчилар майдонда борларини бериб тўп тепишди.
Рақибимиз яратилган вазиятлардан фойдалана олмагани бизга қўл келди. Қолаверса бундай иссиқ ҳавода тўп тепиш осон эмас. Футболчиларим яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. Футболда гол урган жамоа ютади. Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман.
Фикрлар