UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  20 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Жамоам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2-3 хавфли вазиятга эга бўлди. Айрим бир вазиятларда рақиб дарвозабони ўз жамоасини қутқарган бўлса, кейинги вазиятда футболчи тўпни яхши қабул қила олмади. Танаффусдан кейин эса гол ўтказиб юборишимизга қарамай, ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим. Шунча имкониятлардан фойдаланиш керак. "Машъал" эса ўз вазиятларидан фойдаланиб кетди. "Машъал" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман" - деди Улуғбек Бакаев бугунги баҳс ҳақида.


- Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида истеъфо сўрашингизни айтган эдингиз, аммо клуб раҳбарияти сизга ишонч билдиришда давом этишини эълон қилди. Бугунги мағлубиятдан кейин ҳам раҳбарият ўз фикрида қолади деб ўйлайсизми?

- Бу савол ўйинга алоқадор эмас. Келинг, бугунги учрашувга оид мавзулар ҳақида суҳбатлашайлик. Раҳбариятнинг қарори, мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала.

- "Бухоро" сўнгги учрашувларда жуда кўп гол ўтказиб юборяпти. Ҳимоя чизиғи эса асосан легионер футболчилардан ташкил топган. Жамоанинг кўп гол ўтказиб юбораётгани легионерларнинг савияси бўйича шубҳа уйғотмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биз кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Айниқса ўйин тугашига оз қолганида гол ўтказиб юборяпмиз. Менимча, бу руҳият билан боғлиқ. Спортчи кўп мағлуб бўлаётган чоғи ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўяди. Шундай пайтда дуранг ёки ғалаба жамоага руҳий тушкунликдан чиқиб кетишга ёрдам беради.

- "Бухоро" натижа ўхшамаётганига қарамай, жамоангиз янги мавсумда қизиқарли футбол ўйнамоқда. Шунингдек, жамоа Жавоҳир Рўзиев ва Равшан Хайруллаев каби ёш футболчиларга имконият бермоқда. "Бухоро" жамоасининг яқин келажакдаги стратегияси ёш футболчиларга қаратилган бўладими?

- Барчаси футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Замонавий футболда ёшнинг фарқи йўқ. Футболчи Суперлига даражасига тўғри келса, хоҳ 15 ёшли футболчи бўлсин, хоҳ 30 ёш, умуман фарқи йўқ. Майдонга чиқсин ва барчасини исботласин. Бундай вазиятда барчаси футболчининг ўзига боғлиқ, барчасини майдонда исботлаш керак. Суперлишга даражасига тортмайдиган футболчига қанча имконият беришдан қатъи назар, у асосий таркибдан ўрин эгаллай олмайди.

- Пенальти белгиланганидан сўнг анча ҳиссиётларга берилдингиз. Ўша вазиятга изоҳ бериб ўта оласизми?

- Мен вазиятни кўрганим йўқ. Лекин футболчидан сўраб олдим. Агар тўп футболчига тегинган бўлса, демак бу пенальти. Ўзи ҳимоячилар жарима майдончаси ичида "подкат" ташлаши нотўғри. Биз пенальтидан сўнг ҳисобни тенглаштира олдик ва ҳаттоки ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятимиз ҳам бор эди. Ҳакам пенальти белгиладими, демак унда етарлича асослар бўлган. Мен вазиятни кўрганим йўқ ва бир нарса дейишим қийин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика