UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  251 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  7 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Улуғбек Бакаев: "Бухоро" билан шартномам бор. Жамоани Про лигага яхши тайёрлаб, яна Суперлигага қайтаришни мақсад қилганман" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Бухоро" билан шартномам бор. Жамоани Про лигага яхши тайёрлаб, яна Суперлигага қайтаришни мақсад қилганман"

Бугун Cоcа Cоlа Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Бухоро" – ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Кўп вазиятга эга бўлдик. Гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. ОКМК ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Мухлисларга барчаси учун раҳмат айтмоқчиман. Кейинги мавсум бизга сабр керак бўлади. Яна Суперлигага қайтиш учун меҳнат қилиш керак. Ҳаёт эса давом этади. Кейинги йил яна Суперлигага қайтишни мақсад қиламиз.

- Санжар Турсуновнинг голи ҳақидаги фикрингиз?

- У вазиятда фол бор ёки йўқ буни аниқ айта олмайман, аммо рақиб ўйинчиси майдонда ётганда жамоа фейр-плейга амал қилиши керак деб ўйлайман. Фейр-плей эса бўлмади, балки улар кўрмай қолишгандир. Билмадим, тўғриси. Шахсий фикримча, фейр-плейга амал қилиш керак эди. Собиқ футболчи сифатида шундан фикрдаман. 

- "Бухоро" мухлисларини ҳозир бир савол қийнамоқда. Улуғбек Бакаев кейинги мавсум ҳам жамоада қоладими? Жамоа раҳбарияти билан шу масала бўйича гаплашиб олдингизми?

- Бизда шартнома бор. Мен жамоани Про лигага тайёрлайман ва Суперлигага олиб чиқишга ҳаракат қиламан.

- Ёрдамчиларингиз ҳам жамоада қолишадими? 

- Билмадим. Кимдир келади, кимдир кетади. Бу саволларга ҳозир аниқ жавоб бериш қийин.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика