Уллоа "Лестер"дан кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
9 дек 2016, 15:52
"Лестер Сити" ҳужумчиси Леонардо Уллоа агар ўйин амалиётига эга бўлмаса клубни тарк этиши мумкин.

"Мен ўйнамоқчиман. Агар ўйин амалиёти бўлмаса, бошқа жамоани қидираман. Бу мен учун оғир қарор бўлади. Трансфер ойнаси очилиши ва мураббий қарорини кутяпман.

"Лестер Сити" билан шартномам борлигини унутмаслик керак, аммо келажак ҳақида ҳам ўйлаш лозим. Ҳа, бу мен учун ғалати, чунки авваллаги мавсумда яхши ўйнаганман" - дейди Уллоа.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports