UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  0 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  2 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  1 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  94 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  16 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  6 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  9

Улар майдонга тушишга ҳақли эдилар Янгиликлар

Улар майдонга тушишга ҳақли эдилар

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Ўзбек футбол мухлислари мундиални яна камида 4 йил кутадиган бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳал қилувчи ўйинда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмай хатто плей-оффдан ҳам четда қолиб кетди.

Бош мураббий бир қатор футболчиларни терма жамоага чақирмади деб кўпгина ҳамкасбларимиз мақолалар ёзишди. Бугун биз Самвел Бабаян терма жамоага чақирган, лекин сўнгги саралаш босқичида умуман майдонга тушмаган футболчиларни эслаб ўтишга қарор қилдик. Улар ҳеч бўлмаса захирадан майдонга тушишга ҳақли эдилар.

Элдорбек Суюнов
Амплуаси
: Дарвозабон
Туғилган санаси: 12.04.1991
Клуби: “Пахтакор”

Ўз вақтида Қосимов бошчилигидаги терма жамоа сафида кўплаб ўйинларда иштирок этган посбон Бабаян даврида доим учинчи рақамли дарвозабон бўлди. У доим йиғинлар ва ўйинларга чақирилди, фақат жароҳат олган пайтлар бундан мустасно, лекин учинчи саралаш босқичида умуман майдонга тушмади. Суюнов кўп йиллар давомида “Насаф”да биринчи рақамли посбон бўлиб келди, халқаро майдонда ҳам ўйинларда қатнашди. Лекин Бабаян терма жамоада Элдорга умуман имконият бермади. Суюнов хаттоки ўртоқлик учрашувларида ҳеч бўлмаса бир дақиқа бўлса ҳам ўйнагани йўқ. Балки ҳақиқатдан ҳам Лобанов ва Нестеров Элдордан кучлидир, лекин терма жамоага чақирув олган футболчини ҳеч бўлмаса ўртоқлик учрашувида синовдан ўтказиш керак эмасми?



Шуҳрат Муҳаммадиев
Амплуаси
: Ҳимоячи
Туғилган санаси: 24.06.1989
Клуби: “Локомотив”

Бабаян учун яна бир “кераксиз” футболчилардан бири “Локомотив”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев бўлди десак муболаға бўлмайди. Ўз қанотидан тезкор ҳаракатлар билан ҳужумга ўтишни ёқтирадиган, қанотдан жарима майдонига ҳаводан тўп узатишларни канда қилмайдиган футболчи охирги икки ярим йилда терма жамоа сафида фақат Канада билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди холос. Бабаян эса кўплаб ўйинларда ўнг қанотда аслида марказий ҳимоячи бўлган Ислом Тўхтахўжаевни ўйнатишга қарор қилди.

Шерзод Аъзамов
Амплуаси:
Ҳимоячи
Туғилган санаси: 14.01.1990
Клуби: “Пахтакор”

Ёзда Суюнов каби “Насаф”дан “Пахтакор”га кўчиб ўтган Аъзамов ҳам Бабаян қўл остида расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ. У ҳам худди Муҳаммадиев каби Канада билан Австриядаги ўртоқлик учрашувида синовдан ўтказилди холос. Қолган ҳеч бир баҳсда Шерзоднинг хизматларига эҳтиёж сезилмади. Бабаян марказий ҳимояда Анзур Исмоилов ва Хитой Суперлигаси ўринбосарлари сафида ўйнаб юрган Егор Кримецни афзал билаверди. Улардан бири майдонга туша олмаган тақдирда Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилди.



Рустам Ашурматов
Амплуаси:
Ҳимоячи
Туғилган санаси: 07.07.1996
Клуби: “Бунёдкор”

Самвел Бабаян бу ёш футболчини фақат Эрон билан сафардаги ўйинга чақирди. “Бунёдкор”нинг асосий ҳимоячисига айланиб бўлган Ашурматов яқин орада терма жамоада ҳам шу рольни олиши мумкин. Бунинг учун албатта ҳали анча меҳнат қилиши лозим. Бабаян Рустамни ёши туфайли майдонга туширмаган бўлиши мумкин. Лекин у тенги Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов терма жамоанинг асосий ўйинчилари сифатида ўйнашдику, шу боис нимага Ашурматовга имкон берилмаслиги керак?



Фаррух Сайфиев
Амплуаси:
Ҳимоячи
Туғилган санаси: 17.01.1991
Клуби: “Насаф”

“Насаф”нинг чап қанот ҳимоячиси керак бўлса бутун қанотда ҳаракат қила олади. Ўзбекистон терма жамоасининг чап қанотида Виталий Денисов ҳозирги кунда биринчи рақамли футболчи эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ Денисов жароҳат олган ўйинларда ҳам Бабаян чап қанотга бошқа ўйинларни туширди. Айниқса Эрон билан баҳсда чап қанот ҳимоясида ўйинни бошлаган Андреев жароҳат олгач Бабаян унинг ўрнига соф чап қанот ҳимоячиси бўлган Сайфиевни эмас ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Даврон Ҳошимовни туширгани кўпчилик томонидан кескин танқид қилинди. Агар мураббийларда Сайфиевга ишонч бўлмаса нима учун уни Теҳронга олиб кетиш керак бўлиб қолганди.

Жамшид Искандеров
Амплуаси
: Ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 16.10.1993
Клуби: “Пахтакор”

“Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Осиё Кубоги-2015да Сардор Рашидов билан бирга терма жамоамизнинг келажаги сифатида кўрилганди. Техникаси кучли, ақлли паслар узата оладиган Искандеровни жароҳатлар кўп безовта қилди. Бабаян негадир Жамшидга ишонч билдирмади, фақат ўртоқлик ўйинларида ва сўнгги дақиқаларда майдонга тушди у. ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичидаги ўйинларни Искандеров фақат захира ўриндиғида ўтириб кузатди холос.



Фозил Мусаев
Амплуаси:
Ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 02.01.1989
Клуби: “Жубило Ивата” (Япония)

Япония Жей лигасида ўйнаётган ягона ўзбекистонлик футболчимиз ҳам юқоридаги футболчилар каби майдонга тушмади. Бабаян хориж клубида мунтазам равишда асосий таркибда ўйнаб келаётган Мусаевга умуман ишонч билдирмади. Фозил Бабаян қўл остида расмий ўйинларда фақат бир марта майдонга тушди холос. У Яман билан сафардаги учрашувда 11 дақиқа ҳаракат қилди холос.



Жасур Ҳасанов
Амплуаси:
Ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 02.08.1983
Клуби: “Насаф”

Тажрибали ярим ҳимоячи ҳам Бабаян даврида деярли майдонга тушгани йўқ. Тўғри Ҳасановнинг ўйинида пасайиш юзага келганига кўз юмиб бўлмайди, аммо қанот ярим ҳимоячисининг тажрибаси муҳим ўйинларда қўл келиши мумкин эди. Бироқ негадир Жасурга ҳам учинчи босқичда имкон берилгани йўқ. 


Достонбек Ҳамдамов
Амплуаси
: Ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 24.07.1996
Клуби: “Бунёдкор”

Терма жамоада ўйнашга лойиқ бўлган энг асосий футболчилардан бири бу айнан Достонбек Ҳамдамов бўлди. “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси олий лигада бу мавсумда ҳозиргача 11та гол урди, аммо Бабаян қанот футболчисини кўплаб ўйинларда хатто йиғинларга ҳам чақиришни ўзига эп кўрмади. 21 ёшли футболчи янги мураббий қўл остида ўйнаши деярли аниқ. Достон терма жамоамизнинг яқин келажакдаги асосий  футболчиларидан бири бўлиши мумкин.



Санжар Турсунов
Амплуаси:
Ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 29.12.1986
Клуби: "Ал Харийтият" (Қатар)

Агар Бабаян Вагиз Галиулинни терма жамоа йиғинига умуман чақирмаган бўлса Санжар Турсуновни иккинчи саралаш баҳсларига чақириб турди. Аммо Турсунов Филиппин ва Яман билан ўйинларда захирадан майдонга тушди холос. Тезкор ярим ҳимоячи ўз вақтида Ўзбекистонда йил футболчиси бўлганди, бундан ташқари терма жамоамиз учун муҳим голларни ургани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бироқ Самвел Бабаян учинчи саралаш босқичида Турсуновнинг хизматига умуман эҳтиёж сезгани йўқ.



Нарзулла Сайдуллаев

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика