UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  5 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  1 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  206 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  5 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  74

Улар энди бошқа даража Янгиликлар

Улар энди бошқа даража

Халқаро майдонларда кураш олиб бораётган иккала клубимизнинг ҳам омади юришмаяпти.

ОЧЛ Элит муобақасида қатнашаётган "Пахтакор" бугун 6-ўйинини ўтказади. Шу пайтгача бешта баҳсда майдонга тушган "шерлар" уч дуранг ва икки мағлубият қайд этишди. Тўплар нисбати 1-3. Биламизки, Элит турнир Ғарб минтақасида 12та жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳозирча 10-ўринда бораётган "Пахтакор" агар бугун ғалаба қозонса кучли саккизликка кириб олади, негаки айнан кучли саккизликдаги жамоалар плей-оффга йўл олади.

Осиё чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби "Ал Айн"да ҳам вазият яхши эмас. Бу жамоа ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Ал Айн" ҳисобида бешта ўйиндан кейин бир дуранг ва тўрт мағлубият бор. Тўплар нисбати 9-17. Бу томондан олиб қарасак, бугун "Пахтакор" бемалол ғалаба учун ҳаракат қилса бўлади.

Нуфузи бўйича Элитдан кейинги ўринда турадиган ОЧЛ 2 мусобақаси иштирокчиси "Насаф" эса турнир билан хайрлашиб бўлди. Агар жамоа ўтган тур "Ал Ҳуссейн"ни мағлуб этганида яхши имкониятга эга бўларди, бироқ ҳозирча 4 очко жамғарган "Насаф" эртага "Шабаб Ал Аҳли"ни мағлуб этган тақдирда ҳам иккинчи ўринга кўтарила олмайди.

Пасайиш йили

Бу йил ўзбек клублари учун пасайиш йили бўлди. Яхши, ёш футболчилар етишиб чиқмади. Ички чемпионатда интрига у қадар кузатилмади. Биз учун ойна вазифасини бажариб бераётган халқаро мусобақалар ҳам буни ўзида акс эттириб келмоқда. Авваллари "Пахтакор" ОЧЛда ҳар тугул ўзини кўрсата оларди. "Насаф" учун эса ОФК Кубоги ўз мусобақасига айланиб қолганди. Лекин бу мавсум нимадир бўлди-ю, "Пахтакор" ва "Насаф" анча кучсизланиб қолгани кўринди.

Тўғри, "Насаф" Суперлига чемпионлигини қўлга киритди. Аммо бунинг учун ўта кучли рақобатни енгиб ўтди дея олмаймиз. "Пахтакор" ва "Навбаҳор"да юз берган мураббийлар муаммоси, ОКМКда юзага келган кадрлар муаммоси "Насаф" фойдасига ишлади ва "аждарлар" бундан унумли фойдаланиб қолишди. Чемпион жамоа фақат Ўзбекистонда эмас, балки халқаро даражада ҳам Ўзбекистон номидан зўр ўйнаб бериши керак. Лекин "Насаф"нинг ОЧЛ 2да омади келмаяпти. 

Бу нима билан боғлиқ? Аввало футболчилар салоҳияти билан. Биз бир нарсани тушуниб етишимиз керак, айниқса ОЧЛ Элит бошқа даражага кўтарилиб бўлди. Энди бу пули борлар ва кучли футболчилар ўйнайдиган мусобақага айланади. Пули кам жамоалар ҳамда кучсиз футболчиларга "нон" йўқ. Демак, ОФК бежизга бизга 1+1 ўрин бермаган экан.

Хавотирли келаси йил

Келаси мавсум "Насаф" чемпион сифатида ОЧЛ Элитда қатнашади. Кубок соҳиби "Андижон" эса ўз омадини ОЧЛ 2да синаб кўради. Келаси йил мусобақа янада кучайиши ҳамда эътибор ортишини ҳисобга олсак, "Насаф" ва "Андижон" қандай тайёргарлик кўради ва Ўзбекистон номидан қандай қатнашади - бу бир қатор саволларни келтириб чиқаради.

Ҳозирги ҳолат шуни кўрсатяптики, биз ОФКдан 1+1дан бошқасини талаб қила олмаймиз. Қолаверса клубларимиз тўплаётган баллар ҳам 1+1дан ортиғига тортмаяпти. Чунки футбол ўйнашни тўхтатиб қўйдик. Олдинлари ёшлар ўзини кўрсатиб, ярқ этиб порларди. Лекин ҳозирги ёшларнинг кўзи олов йўқ. Ё ҳаммани смартфон буздими?

Терма жамоамизнинг ЖЧ саралашдаги энг катта ютуғи ва таянчи легионерлар бўлиб турибди. Агар терма жамоа фақат маҳаллий футболчилардан иборат бўлганида биз ҳозир 2-ўринда бўлмасдик. Чунки маҳаллий ўйинчиларда кучайиш, йил сайин ўсиш кўринмаяпти. Битта қандайдир поғонага чиққиб кейин тўхтаб қолишяпти. Яхшиям бахтимизга легионерлар бор, улар ҳатто Катанецсиз ўйнаб ҳам керакли очколарни йиғиб беряпти. Катанец таркибни танлаяпти, футболчилар футбол ўйнаяпти. Ҳозирги терма жамоамиз ўйини ва ютуғи шунда.

Кападзе, Жепаров, Одил Аҳмедов каби собиқ футболчиларнинг ёшлиги ёдингиздами? Улар ўйинга чанқоқ бўлиб туришарди. Кападзе-Жепаров тандеми айниқса Осиёда зўр иш берган йилларни кўрдик. Одил Аҳмедов ёшлигидан Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсата олганди. Нега ҳозир шунақа футболчилар етишиб чимаяпти? Нега биз халқаро ўйинларга ўйин ўтса бўлди қабилида қарай бошладик? Бу кетишда келаси йил "Андижон" ва "Насаф"дан нима кутамиз? Ё қатнашиб берса бўлдими? Бу каби саволларга бугундан жавоб изламасак, эртага кеч бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика