UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

"Украина фуқаролигини таклиф қилишди. Лекин болалигимдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни истаганман". Марлен Чобанов билан интервью Янгиликлар

"Украина фуқаролигини таклиф қилишди. Лекин болалигимдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни истаганман". Марлен Чобанов билан интервью

Одатда интервью олиш учун ички чемпионатимизда тўп тепаётган, кўпчиликка маълум бўлган футболчилардан ташқари янги номларни ҳам излашга ҳаракат қиламиз.

Бугунги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнаси вақтида Украинанинг "Оболонь" клубидан "Пахтакор"га кўчиб ўтган Марлен Чобанов. Барчангиз ўйланиб қолганингиз табиий, қизиқ у ким экан? Юқорида таъкидлаганимиздек яна бир янги ном. 20 ёшга тўлган ҳимоячи "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналади. Кейинчалик Украина клубларида футбол билан шуғулланишни давом эттирган Марлен 2017 йилдан бошлаб Киевнинг "Оболонь" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб машғулотларда иштирок этган Чобанов билан клуб икки йиллик келишувга эришди. "Шерлар"нинг "Рига" билан ўйинидан сўнг Марленни суҳбатга чорладик. 

- Марлен, келинг дастлаб болалик йилларингиз, футболга кириб келишингиз тарихи ҳақида гапириб берсангиз. Аксарият ҳолларда бундай савол билан энди етишиб чиқаётган ёш футболчиларга юзланамиз...

- Ассалому алейкум. Мен Тошкент шаҳрида туғилганман. Олти ёшга тўлганимда отам "Пахтакор" клубига олиб борганлар. 13 ёшимда эса Львовга кўчиб ўтдик. 

- Билишимизга қараганда, "Пахтакор"да Темур Олимхўжаев қўл остида шуғулланган экансиз. Ушбу мутахассис ўзбек футболига кўплаб футболчиларни етказиб берган. Ҳусусан, айни пайт "Спартак"да тўп тепаётган Остон Ўруновнинг ҳам мураббийи ҳисобланади...

- Ҳа, ҳаммаси тўғри. Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги жамоада шуғулланганман. Уларнинг шогирдлари ҳозирда кўплаб жамоаларда топилади. 

- Украинага қандай қилиб бориб қолдингиз? У ердаги саргузаштларингиз қай тариқа кечди?

- Дастлаб Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жалб қилинишни бошладим. Менда ўша пайтда Киевнинг "Динамо" клуби академиясига бориш имконияти юзага келди. Таклифни қабул қилдим. Умуман олганда Украинадаги фаолиятимдан ажойиб хотиралар қолди. 

- Футбол сиз учун нима? Учта сўз билан ифодалаб бера оласизми?

- Футбол мен учун: ҳаётим мазмуни ва олдимга қўйган мақсадим. 

- Ўзбекистонда туғилиб сўнг бошқа мамлакатга кўчиб кетган футболчилар ҳақида кўп эшитганмиз. Кўп ҳолларда улар фаолиятларини хорижда давом эттиришган ва ўша мамлакат фуқаролигини таклиф қилишган. Сизга Украинада мамлакат фуқаролигини таклиф қилишдими? Агар шундай вазият юзага келган бўлса, сиз қандай муносабатда бўлдингиз?

- Ҳа, менда кўплаб вариантлар, олдимда турли туман таклифлар бор эди. Боиси кўп вақтимни Украинада ўтказдим. Фуқаролик таклиф қилишди, лекин мен болалигимдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қилиб келганман. Чунки, бу менинг ватаним. 

- "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Орада кўп вақт ўтгач клубга қайтдингиз. Жамоада қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

- Шак-шубҳасиз клубда жуда катта янгиликларга гувоҳ бўлдим. Ижобий томонга ўзгаришларга қўл урилгани сезилиб турибди. Жамоа ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган. Олдинга қараб ривожланмоқда, дея оламан.

- "Оболонь"даги фаолиятингиз давомида сизда кучлироқ жамоаларга ўтиш имконияти бўлдими? "Пахтакор"га ким таклиф қилди?

- Ҳа, Украинанинг ўзидан шунингдек бошқа чемпионат жамоаларидан чорловлар келиб тушди. Аммо, ҳозир бу ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Айни паллада менинг вазифам Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаси бўлмиш "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Шундай экан бошқа нарсалар ҳақида ўйламайман. "Пахтакор"га клуб раҳбарлари таклиф қилишди. Бош мураббий Питер Хюистра билан ишлаш мароқли, деб айта оламан. 

- Жамоа куни кеча БАА йиғинини якунлади. У ерда "Зенит", "Спартак" каби кучли ва номдор жамоаларга қарши назорат ўйинларини ўтказди. Йиғиндан қандай хулосалар чиқарилди?

- Йиғин якунига етмоқда. Хориждаги машғулотларда кўп ишладик, меҳнат қилдик. Ўртоқлик учрашувларидан сўзсиз катта тажриба тўпладик. Бундай рақиблар билан ўйнаш ҳамиша ёқимли ва фойдали бўлган. Шу орқали биз ўз ҳолатимиз қандайлигини кўриб оламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди




Реклама



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика