UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  2 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8

"Уфа" хўжайини: "Газизовнинг ўзи пул топди ва Ўруновни харид қилди" Янгиликлар

"Уфа" хўжайини: "Газизовнинг ўзи пул топди ва Ўруновни харид қилди"

"Уфа" директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов Остон Ўруновнинг "Спартак"га сотилгани ҳақида гапириб берди.

"Газизовда топқирлик бор. Масалан, ўтган қишда Ўруновни харид қилиш учун бизда пул йўқ эди ва ҳомийларнинг кўп миқдордаги пуллари коронавирусга қарши курашга сарфланган эди. Ўшанда мен Газизовга айтдим: "Мен уни жамоамизга олишни жуда ҳам хоҳлайман, аммо менда пул йўқ. Нима қилиш кераклигини ўйлаб кўрамиз, чунки Ўрунов порлайди". Газизов ўзи пул топди ва Остонни харид қилди.

Битта нарса: биз Ўруновни қимматроққа сотишимиз мумкин эди, аммо Газизов уни керакли деб ҳисоблаган жойга сотди. Сотиб олиш тарихини ҳисобга олсак, менда эътироз билдиришга маънавий ҳуқуқ йўқ эди.

ЦСКА ва "Рубин" Ўруновга қизиқишганми? Клублар Ўрунов билан шартнома имзолашни хоҳлаганликларига ишончим комил эмас, тафсилотларни ошкор қилишдан хурсанд бўламан. Остоннинг ўрнига кимни харид қилганликларини ҳисобга олсак, ушбу клублар аниқ бир турдаги ярим ҳимоячини қидиришган.

Ушбу клублар билан яхшигина савдолашса бўларди, аммо Шамиль Ўруновни ўзи топган, ўзи Россияга олиб келган ва ўзи пул тўлаган. Газизовга нима дейишим мумкин? "Йўқ, энди биз пул ишлаймиз?" Ўйлашимча, мен бундай қила олмасдим", - дейди Мурзагулов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика