УЕФА Европа Лигаси финалига мухлислар киришига рухсат бериши мумкин

Sherzod Nurmatov
29 апр 2021, 01:03
УEФА Гданьскда бўлиб ўтадиган Европа Лигаси финалига томошабинлар киритилишига рухсат беришни режалаштирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, футбол мутасаддилари Польша расмийлари билан биргаликда 10 мингга яқин томошабин финални томоша қилиш учун киритилишини муҳокама қилмоқда. Бу стадионнинг тўртдан бири тўлишини англатади.

Ушбу масаланинг муҳокамаси режага мувофиқ олиб борилмоқда ва қарор расмий равишда 30 апрель, жума куни эълон қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 йилги мавсумда ғолиблик учун "Вильярреал", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Рома" курашмоқда.

Биринчи ярим финал учрашувлари 29 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари эса 6 май куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail