UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Учинчи иштирок, ундан нима кутамиз? Янгиликлар

Учинчи иштирок, ундан нима кутамиз?

Хабарингиз бор, 9-27 январь кунлари Хитойда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Сал аввалроқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг мазкур мусобақада иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Бизга маълум бўлишича, ЎФФ жамоа олдига турнирда ғолиб бўлиш вазифасини қўйган. Энди буёғи Равшан Ҳайдаров футболчиларни қандай ўйнатишига боғлиқ. 

Гарчи бу ҳақда кўп гапирилган бўлса-да, яна бир бор эслаб ўтсак зарар қилмайди. U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мусобақа бўлиб, биринчи марта 2014 йил Уммонда ташкил қилинган. Уммондаги мусобақа 11-26 январь кунлари ўтказилган. Бу йил Хитойдаги турнир учинчиси бўлади. 

Иккинчиси эса 2016 йил Қатарда ташкил этилган бўлиб, бу мусобақа ҳам январда ўтказилган (12-30 январь). U-23 Осиё чемпионати шундай мусобақаки, у бир гал шунчаки ўтказилади, бир гал Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Масалан, бу йилгиси ҳеч бир мусобақага имтиёз бермайди. Икки йилдан сўнг бўлиб ўтадигани эса Олимпиада йўлланмаси учун кураш бўлади. 

U-23 Осиё чемпионатининг биринчи ғолиби Ироқ ҳисобланади. Уммонда ўтказилган турнирда Ироқ чемпионликни қўлга киритган, Саудия Арабистони иккинчи бўлганди. Қизиғи шундаки, ҳар иккала жамоа билан биз бир гуруҳда ўйнаганмиз. Кейинги чемпионатда Япония ғолиб чиққан. Японлар финалда Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этишган.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг аввалги икки мусобақадаги иштирокини муваффақиятли деб бўлмайди. Чунки иккала турнирда ҳам биз гуруҳдан чиқа олмаганмиз. 2014 йилги чемпионатда биринчи ўйинда Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этганмиз, бироқ Ироққа 1:2, Саудия Арабистонига эса 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз.

Ўша мусобақага жамоани бош мураббийи сифатида Шуҳрат Мақсудов олиб борганди. Кейинги мусобақада жамоа Самвел Бабаян қўл остида иштирок этиб, унда ҳам гуруҳдан чиқа олмаган. Биз гуруҳ ўйинларида фақат Яманни (3:1) мағлуб этганмиз холос, аммо Жанубий Корея (1:2) ва Ироқ (2:3) билан кечган баҳсларда яна мағлуб бўлганмиз.

Аввалги икки турнирда Достон Ҳамдамов билан Игорь Сергеев иккитадан гол урган, Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Тимур Ҳакимов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машариповлар эса биттадан тўп киритишган. Айтиб ўтганимиздек, мана энди учинчи бор U-23 Осиё чемпионатида иштирок этамиз.

Гарчи бу мусобақа Олимпиада ўйинларига йўлланма бермаса-да, бош мураббий Равшан Ҳайдаров айтиб ўтганидек, аксар футболчилар учун трамплин вазифасини бажариб беради. Кейинчалик шу ўйинчилар миллий терма жамоада ўйнаб кета оладими-йўқми, мана шу мусобақадаги иштирок шу каби саволларга қисман жавоб берса ажаб эмас.

Қолаверса, бу ёшдаги футболчилар учун охирги халқаро мусобақа ҳисобланади. Бундан кейин фақат битта йўл қоляпти: миллий терма жамоа. Агар жамоамиз ўзидан яхши таассурот қолдириб, футболчилар ҳам ўзларини кўрсатадиган бўлса, тез орада улар учун миллий терма жамоа эшиклари очилади. Шундай экан, бошланишига жуда оз қолган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика