UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

U-23 Осиё кубоги. Қуръа натижалари ҳамда Ўзбекистоннинг рақиблари билан танишамиз Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Қуръа натижалари ҳамда Ўзбекистоннинг рақиблари билан танишамиз

Бугун U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

2024 йилнинг 15 апрель — 3 май кунлари Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги ўтказилади. Келгуси йил олтинчи маротаба ташкил этиладиган мусобақа Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 

Турнир 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаш вазифасини ҳам бажаради. Мусобақанинг энг кучли уч жамоаси ОФК вакили сифатида Франциянинг Париж шаҳридаги бўлиб ўтадиган Олимпиядага йўлланмани қўлга киритади. 3-ўрин учун ўйинда мағлуб бўлган терма жамоа қитъалараро плей-оффда Африка вакили Гвинеяга қарши майдонга тушади. 

Турнирда жами 16 терма жамоа иштирок этади. Амалдаги чемпион Саудия Арабистони ҳисобланиб, улар 2022 йил Ўзбекистонда ўтказилган мусобақа финалида мезбонларни мағлубиятга учратганди.

Ҳозирга қадар беш мамлакат бир мартадан кубокни бошлари узра юқори кўтаришган, булар: Япония, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Гуруҳ босқичи

"А" гуруҳи: Қатар, Австралия, Иордания, Индонезия.

"B" гуруҳи: Япония, Корея Республикаси, БАА, Хитой.

"C" гуруҳи: Саудия Арабистони, Ироқ, Таиланд, Тожикистон.

"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Вьетнам, Кувайт, Малайзия.


Гуруҳ босқичида жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолган тақдирда қуйидаги мезонлар бўйича рейтинг шакллантирилади:

1. Очколари тенг бўлган жамаолар ўртасидаги ўзаро ўйинлар натижаси;

2. Ўзаро ўйинларда очколари тенг бўлган жамоалар ўртасида тўплар нисбати;

3. Ўзаро ўйинларда очколари тенг бўлган жамоалар ўртасида голлар сони...


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси рақиблари

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "D" гуруҳида Вьетнам, Кувайт, Малайзия билан куч синашади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичида Афғонистон (8:1), Ҳонг Конг (10:0) ва Эрон (1:0)ни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида мусобақа иштирокчисига айланди.

Вьетнам

Вьетнам олимпиячилари 2022 йил Тошкентда ўтказилган турнирда чорак финалга қадар етиб бориб, ушбу босқичда якунда чемпионликни қўлга киритган Саудия Арабистонига ютқазиб қўйганди. 

Жорий йилги саралаш босқичида эса жамоа Гуам (6:0), Яман (1:0) ва Сингапур (2:2) билан беллашиб, гуруҳ пешқадами сифатида финал босқичига йўл олди.

Вьетнам Осиё ўйинлари гуруҳ босқичида Мўғулистон (4:2), Эрон (0:4) ва Саудия Арабистони (1:3) билан тўқнашиб, 3-ўринни эгаллаган ҳолда мусобақа билан эрта хайрлашди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2022 йилнинг март ойида Дубай кубоги доирасида Вьетнамга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шунингдек, жамоалар июнь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Хитойда Panda Cup халқаро ўртоқлик турнирида тўқнаш келиши керак эди, бироқ мусобақа бошқа муддатга қолдирилди.

Кувайт

Кувайт олимпия терма жамоаси ушбу ёш тоифасидаги охирги турнирда ҳам учала ўйинда имкониятни бой берган ҳолда гуруҳ босқичида қолиб кетганди. 

Мазкур турнирга саралаш босқичининг "F" гуруҳида араблар Тимор (4:0), Макао (3:0) ва Ироқ (2:2) билан беллашиб, энг яхши 2-ўринни эгаллаган жамоалардан бири сифатида Қатарга ташриф буюрадиган бўлди.

Осиё ўйинларида эса жамоа Жанубий Корея (0:9), Баҳрайн (1:1) ва Таиланд (1:1) билан куч синашиб, тўплар нисбатига кўра, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Малайзия

Малайзиялик ёшлар Ўзбекистондан уч мағлубият билан гуруҳ баҳсларидан якунидаёқ ортга қайтаганди.

Осиё кубоги саралаш босқичида эса Жанубий-Шарқий Осиё минтақаси вакиллари Бангладеш (2:0), Филиппин (4:0) ва Таиланд (0:1) билан рақобатлашган ҳолда 2-ўрин билан ҳал қилувчи турнир иштирокчисига айланди.

Малайзияликлар Хитойда ўтказилган Осиё ўйинларида иштирок этмади.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё ўйинлари гуруҳ босқичи 2024 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтади. Тимур Кападзе шогирдлари дастлаб Малайзия, сўнгра Кувайт ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика