UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  14 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. Биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Жанубий Корея шу кунларда Сеулда машғулот ўтказяпти. Терма жамоа бош мураббийи Ким Хак Бум кеча мусобақада қатнашадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. 

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси шу ҳафтанинг шанба куни машғулотларни давом эттириш мақсадида Малайзияга йўл олади. Малайзиядаги йиғин чоғида рақибимиз Саудия Арабистони ва Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Саудия Арабистонига қарши баҳс 31 декабрь, Австралия билан ўйин эса 3 январга белгиланган. 

Жанубий Корея олимпиячилари U-23 Осиё чемпионатидаги илк учрашувни 9 январь куни Хитойга қарши ўтказишади. Ўзбекистон - Жанубий Корея беллашуви эса 15 январда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика