U-23 Осиё чемпионати. Хитой билан ўйинда ҳам оқ рангли формада ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
11 янв 2020, 10:37
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати 2-тур учрашувлари доирасида эртага Хитой терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Мазкур учрашувни терма жамоамиз оқ рангли либосда ўтказади. Дарвозабонимиз сариқ рангли форма кияди. Хитойлик футболчилар эса қизил рангдаги спорт формаларида майдонга чиқишади. Рақиб посбони эгнида сиёҳранг либос бўлади. Учрашув ҳакамлари эса кўк рангли спорт либослари кияди.

Таъкидлаш жоиз, Хитой – Ўзбекистон учрашуви 12 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:15да “Тинсуланон” стадионида бошланади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz