UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Турнирнинг 2-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Индонезия – Ўзбекистон 1:3

Голлар: 0:1 – 21, Ўринбоев (Ҳамидов), 1:1 – 23, Равен (Ола), 1:2 – 47, Ҳайдаров (Тухсонов), 1:3 – 63, Саиднуруллаев (Ўринбоев).

Индонезия U-20: 3.Ал Ғаффори, 4.Арел, 5.Буффон (17.Ҳидаят, 57), 6.Флораста (8.Варман, 80), 9.Равен, 13.Шева, 15.Ола (20.Раҳмон, 87), 16.Памунгкас, 18.Фирмансяҳ, 19.Рагил (7.Абдулманнон, 56), 21.Гвижангге (11.Паҳлави, 87).

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Саидхон Ҳамидов, 5.Азизбек Тўлқинбеков (4.Ғиёс Ризоқулов, 76), 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов (11.Мурод Комилов, 75), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (19. Рустамбек Фомин, 67), 13.Беҳруз Жуматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Асилбек Жумаев (17.Оллоберган Каримов, 85), 23.Абдуғофур Ҳайдаров (16.Муҳаммадали Реимов, 85).

Захира: 1.Муркаев, 3.Зоҳидов, 8.Саидов, 14.Қурбонов, 15.Мирзаев, 18.Аҳмаджонов, 21.Муродбоев.

Огоҳлантириш: Ғиёс Ризоқулов (90+3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди! Ўзбекистон муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Эронга қарши беллашув эса гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

90+3. Ризоқулов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Зарба! Ўзбекистон футболчиларининг кетма-кет зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.

87. Зарба! Ризоқулов томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпга Саиднуруллаев бош билан зарба йўллади, аммо тўп рақиб дарвозаси устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

85. Ўзбекистонда икки ўзгариш содир бўлди. 

80. Индонезия таркибида ўзгариш. 

79. Индонезияликларнинг бурчак узатмаси қайтарилди.

75. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

Мазкур ўйиндаги ғалаба Ўзбекистонни Эрон билан бирга муддатидан аввал кейинги босқичга олиб чиқади. Ўзаро беллашув эса 19 февраль куни Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

70. Зарба! Абдулманноннинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

67. Ўзгариш: Фомин Ўринбоевни алмаштирди.

66. Ўринбоев жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

63. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўринбоевнинг бурчак узатмасидан сўнг Саиднуруллаев тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! 58. Флораста тепган тўпни Собиров эгаллаб олди.

56. Индонезия таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

52. Ўзбекистонликларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. ўнг қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким етиб келмади.

47. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳайдаров чап оёқда кучли зарба билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди!46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Шу онда Саиднуруллаевнинг зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

44. Тухсановга нисбатан фол ишлатилди. Стандарт вазият. Унинг ўзи томонидан жарима майдонига узатма Жуматовнинг зарбаси билан якунланди. Бош билан йўллаган зарбага аниқлик етишмади.

42. Зарба! Хайруллаевнинг олисдан пастлатиб йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади, аммо рақибни саросимага солди.

40. Индонезияликларнинг бурчакдан узатмаси қайтарилди, кейинги ҳужум эса Марселнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

37. Жумаев ҳужумда қўидабузарлик содир этди.

33. Марселнинг жаримадан тепган тўпини Собиров эгаллаб олди.

30. Ўринбоев рақиб жарима майдони яқинида фол эвазига тўхтатилди. Жарима зарбаси жонли девордагиларга тегиб, майдонни тарк этди.

23. ГОЛ! Индонезия тезкор жавоб қайтарди. Равеннинг узоқ бурчак томон йўллаган зарбасини Собиров қайтара олмади.

21. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамидовнинг чап қанотдан узатган тўпини Ўринбоев биринчи ўйинда бўлгани каби бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

20. Ҳайдаровнинг олисдан чап оёқда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

19. Индонезияликлар хавфли ҳужум ташкиллаштирилди, олдинги чизиқ вакили томон узатилган тўпни Собиров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. Тўлқинбековнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига рақиб ҳимоячиси блок қўйди.

15. Тухсановнинг жарима майдонига узатган тўпига шериги етиб кела олмади.

12. Тонининг олисдан йўллаган зарбасини Собиров ўтказиб юбормади.

11. Жумаев рақиб футболчисидан оғриқли зарба қабул қилиб олди, аммо ўрнидан турди.

9. Равен ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, унинг узатган тўпини Собиров эгаллаб олди.

4. Ўринбоевнинг чап қанотдан марказга узатган тўпини Шева майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

3. Майдон марказида Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

1. Зарба! Ҳайдаровнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Эрон Яман дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди ва очколарини 6 тага етказиб, гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал қилди. Яман эса имкониятларини деярли йўқотди.

1. Ўйин бошланди.


Бугун Индонезия қизил, Ўзбекистон оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Жамоаларга майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар ижро этилди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Индонезия – Ўзбекистон учрашуви гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика