U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум бўлади

Eldor Akmurzayev
12 мар 2023, 07:50
Кечаги баҳслар натижасига кўра Ироқ ва Ўзбекистон ярим финалга йўл олди.

Бугун, 12 март куни 1/4 финалдан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади:

15:00, Жанубия Корея – Хитой

“ЖАР” стадиони

*Мазкур жуфтлик ғолиби Ўзбекистонга рақиблик қилади

19:00, Япония – Иордания

“Локомотив” стадиони

*Мазкур жуфтлик ғолиби Ироққа рақиблик қилади

Эслатиб ўтамиз, ярим финал учрашувлари 15 мартга белгиланган. Ўзбекистон иштирокидаги баҳсда “Бунёдкор” стадионида, Ироқнинг ўйини эса “ЖАР”да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia