UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  1 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  22 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  2 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  1 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0

U-18 жамоаларида кимлар мураббийлик қилмоқда? (3-қисм) Янгиликлар

U-18 жамоаларида кимлар мураббийлик қилмоқда? (3-қисм)

Бу йил янгича тизимда ўтказиб келинаётган U-18 биринчилиги ўйинлари қизғин тарзда кечмоқда.

Ҳар бир жамоа ўзини кўрсатиш мақсадида астойдил иштирок этаётир. Айниқса маҳаллий ёш мураббийлар ўзидан ижобий таассурот қолдириш ниятида шогирдларини фақат ғалаба йўлида етакламоқда. Қуйида эътиборингизга U-18 жамоаларининг мураббийлари ҳақидаги таништирув мақоламизнинг якуний қисмини ҳавола этамиз.   

“Сўғдиёна” – Анвар Алматов

Жиззахликлар асосий эътиборни Суперлига жамоасига қаратишини мана бир неча йиллардан буён гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Клуб тизимида бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Анвар Алматов бу йил U-18 жамоасини бошқармоқда. 

“Қизилқум” – Воҳид Шодиев

“Қизилқум” Суперлигада ҳар йили эътиборга молик трансферларни амалга оширади. Аммо Навоийда болалар футболи савиясини юқори даражада деб бўлмайди. Ҳамиджон Актамовнинг бир ўзи вилоятда футболни ривожлантиришда қийналмоқда. Шу боис мутахассис ўз ёнига Тачмурод Агамуродовдек тажрибали мураббийни маслаҳатчи сифатида олган. Ёшлар жамоасига ҳам собиқ футболчиларни мураббийликка қўймоқда. Хусусан U-18 жамоасига Воҳид Шодиев мураббийлки қилмоқда. “Қизилқум” таркибида бир неча йиллар давомида тўп тепиб, жамоанинг ютуқларига ўз хиссасини қўшган Шодиев бутсаларини михга илгач, мураббийликни танлади. Актамов унга U-18 жамоасини ишониб топширди. Воҳид Шодиев яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган “В” тоифали мураббийлик курсларида таҳсил олиб қайтди. Кўрамиз собиқ ҳужумчи бу йил U-21 жамоасига иқтидорли футболчиларни қанчалик кўп етказиб бера оларкин. 

“Динамо” – Нодир Мардонов

“Динамо” жамоаси Суперлигани тарк этгач, ўз-ўзидан ёшлар жамоаси ҳам тарқатиб юборилди. Бу йил U-18 жамоаси Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этмоқда. Келаси йил “Динамо” Суперлигада иштирок этиши хуқуқини қўлга киритса, раҳбарият U-21 жамоаси бўйича у қадар бош қотирмаслиги тайин. Чунки U-21 га жамоа тайёр бўлади. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, U-18 жамоасини бунгача Умиджон Ҳатамов бошқариб келаётганди. Аммо ушбу мураббий яқинда “Бухоро” жамоасига ўтгач, U-18 жамоаси бошқаруви Нодир Мардоновга ўтди. 31 ёшли мураббий 2015-2020 йиллар давомида Самарқанд футбол академиясида U-14 ва U-17 жамоаларида мураббийлик қилган. Жорий мавсумдан тўлиқ “Динамо” футбол клубига ишга ўтган. Мардоновда ҳозирда “А” тоифали мураббийлик лицензияси мавжуд. “Динамо” U-18 жамоасидан бу йил 40 нафар футболчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шулардан 29 нафари “Самарқанд футбол маҳорат мактаби”нинг 2003-2004 йилларда туғилган тарбияланувчилари бўлса, қолган 11 нафари турли қишлоқлардаги БЎФМ ва БЎСМлардан саралаб олинган. Нодир Мардоновнинг айтишича, 40 нафар бола икки гуруҳга бўлинган. Машғулотлар алоҳида ўтказилади.  Унда академия мураббийлари ёрдамга чиқади.  

“Арал-Самали” – Ергали Махсетов

Нукуснинг “Арал-Самали” жамоаси молиявий муаммолар сабабли охирги йилларда биринчи лигада ҳам аранг иштирок этиб келаётганди. Жорий мавсумдан харқалай клубнинг кўкрагига шамол тегмоқда дейиш мумкин. Хар холда клуб вакиллари билан ўзаро суҳбатлашганимизда, шунга амин бўламиз. Илгари қорақалпоқ футболи ҳақида гап кетганида кўчпилик кўз ўнгида таниқли собиқ ҳужумчи Неъматулло Қутибоев гавдаланарди. Лекин сўнгги пайтларда Темур Турдиев қорақалпоқ футболининг асосий фигураларидан бирига айланиб улгурди. Моддий томондан қийин вазиятларга тушиб қолган даврларда ҳам доимо жамоага беминнат ёрдамини бериб келган Турдиев ҳозирда яратилган имкониятдан унумли фойдаланган холда, иқтидорларни кашф этиб бормоқда. “Арал-Самали” бош мураббийи билан боғланганимизда, бу йилги мавсум U-18 жамоасининг асосий негизи академия тарбияланувчилари ташкил этганини таъкидлаб ўтди. Унга маҳаллий ёш мураббий Ергали Махсетов бошчилик қилмоқда. Эндигина 30 ёшни қарши олган ушбу мураббийда “В” тоифали мураббийлик лицензияси мавжуд. Махсетовга яна бир ёш мураббий Жанибек Маҳмудов ёрдам бермоқда. “Арал-Самали” U-18 жамоасида 2003-2004 йилларда туғилган болалар ўйнаб келмоқда. Академиянинг 2005 йилда туғилган иқтидорли футболчиларининг айримлари ҳам U-18 га жалб этилган. Жамоани сафар ўйинлари учун барча сарф-ҳаражатлар ПРО-Лига жамоаси ҳисобидан амалга оширилади.     

“Шўртан” – Ихтиёр Каримов

Охирги икки йилда сезиларли қийинчиликларга дуч келган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йилдан ёшларга жиддий эътибор қарата бошлади. Сабаби ЎзПФЛ жамоанинг трансфер ойнасида янги ўйинчиларни харид қилишига рухсат бермагач, асосан футбол мактаби тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиб ўйнатишга мажбур бўлди. Ёшлар билан ҳам қийин вазиятдан чиқишга уринаётган Асрор Алиқулов келаси мавсумда ҳам маҳаллий иқтидорларга эътибор қаратса ажаб эмас. Тан олиш керак, ўз вақтида ОФК Кубогида иштирок этган “Шўртан” жамоаси яқин йиллар давомида яна Суперлигага қайтиши қийин масала. Молиявий томондан жиддий тўсиқларга дуч келаётган ғузорликларнинг ўзи ҳам буни яхши англаб турибди. Шу боис раҳбарият асосан 18-20 ёшли футболчилар билан мусобақада иштирок этишни маъқул кўрмоқда. 2012-2016-2017 йиллар давомида “Шўртан”га бош мураббийлик қилган Ихтиёр Каримов ҳозирда U-18 жамоасига устозлик қилмоқда. Бош мураббий Асрор Алиқуловни бу йилги мавсумда соғлиги билан боғлиқ муаммо сабаб жамоа билан бирга бўла олмаган вақтида -“Шўртан”ни айнан Каримов бошқариб турганига ҳам гувоҳи бўлдик. Ихтиёр Тоғаевич маҳаллий мураббий бўлиб, ғузорлик иқтидорли йигитларнинг нималарга қодирлигини яхши билади. Ушбу мутахассисда “А” тоифали мураббийлик лицензияси мавжуд. Каримов ўзини “Шўртан”га бағишлаган инсонлардан бири эканлигини узоқ йиллардан буён амалда исботлаб келмоқда.  

“Машъал” – Актам Бердиев

“Машъал” академиясидан илгари кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққанини барча яхши билади. Аммо хомийларнинг жамоага бўлган эътибори пасайиб кетгач, ўз ўзидан клубнинг йиллик сарф-харажатлари ҳам қисқартирилди. Натижада академияга аввалгидек шароитлар қилинмасдан келинмоқда. Шу боис бўлса керак, “Машъал” таркибида сўнгги йилларда академия тарбияланувчилари оловдек порлаб кўзга ташланмаяпти. Раҳбарият бошқа вилоятдаги иқтидорни қўлга киритиб, ёшлар жамоаси орқали асосий таркибга тайёрлашни йўлга қўйгандек тасаввур уйғонмоқда “Машъал” U-18 жамоасига бу йил Актам Бердиев устозлик қилаётир. Ушбу мураббий маҳаллий ҳисобланиб, ўтган мавсум U-21 жамоасини ҳам бошқарган.    

“Металлург” – Габит Сапаргалиев

“Машъал” сафида узоқ йиллар давомида футболчи сифатида фаолият юритиб, клубга бўлган садоқати ва етакчилиги билан мухлислар қалбидан жой олган Габит Сапаргалиев бутсаларини михга илгач, мураббийлик соҳасида иш бошлади. Сапаргалиевни кўпчилик мураббий сифатида ҳам “газчилар” жамоасида кўришни кутганди. Бироқ унга “Металлург”дан қулай таклиф бўлган шекилли, Габит ҳозирги кунда бекободлик ёшлар билан ишламоқда. Жамоа раҳбарияти бу йил U-18 жамоасига бош мураббий этиб айнан Габит Сапаргалиевни тайинлаган. Унга ҳозирда яна бир собиқ футболчи Аббос Абдуллаев яқиндан ёрдам бермоқда. Ушбу мураббий маҳаллий саналиб, ўз вақтида “Металлург” ёшлар жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган. Аммо негадир асосий тарқибда барқарор ўйнаб кета олмаганди.  


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика