U-16. Жонибек Кўчимов: "Чемпионатда тўпурар бўлмоқчиман"
10 сен 2014 00:10
Янгиликлар
U-16. Жонибек Кўчимов: "Чемпионатда тўпурар бўлмоқчиман"
Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг KХДРга қарши ўйинидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Жонибек Кўчимов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бу учрашув бизни жамоа учун худди финалдек эди. Ўйин олдидан бош мураббийимиз ҳам бугунги ўйин босими ҳақида айтиб ўтди. Биринчи голдан сўнг ўйинни йўқотиб қўймадик ва керакли натижани қўлга киритдик. Бу натижа билан мураббийимиз ва халқимиз ишончини оқладик деб ўйлайман.
Албатта тўпурар бўлишни истайман. Аммо биринчи навбатда жамоамиз натижасидир. Сўнгги турдаги натижа кейинги босқич олдидан муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир ўйинда халқимиз мададини ҳис қилиб майдонга чиқамиз. Айни дамда биз ҳудди уйда ўйнагандек бўлмоқдамиз. Стадионда фақат бизни қўллаб-қувватлаши бу жуда ҳам ажойиб", - дейди Жонибек Кўчимов

Фикрлар