UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  31 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  30 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  8 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: Ўзбекистон бугун Непалга қарши ўйнайди Янгиликлар

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: Ўзбекистон бугун Непалга қарши ўйнайди

Бугун, Таиландда U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ «C» ва «D» гуруҳларида 1-тур ўйинлари старт олади.
«С» гуруҳида иштирок этадиган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 1-тур баҳсида бугун Непал U-16 ўсмирларига қарши майдонга тушади.

Непалга қарши учрашув Банкокдаги «Muanghtong» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 14:00 (Банкок вақти билан 16:00)да бошланади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Кувайт U-16 ўсмирлари КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, кеча «С» гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтган ва унда ОАВ саволларига Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов жавоб берган эди. Шунингдек, кеча бўлиб ўтган менежерлар митингида бугун терма жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига ойдинлик киритилган. Унга кўра, Непалга қарши ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлари расман мезбон сифатида оқ либосда майдонга тушса, Непал кўк либосларда ўйнайди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2-тур ўйинида 9 сентябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушса, сўнгги турда 11 сентябрь куни Кувайт U-16 ўсмирларига қарши ўйнайди.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ.
Таиланд, Банкок.
7 сентябрь. «C» гуруҳи, 1-тур.
Ўзбекистон - Непал (14:00)

Кувайт - КХДР (18:00) 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика