Тузатиш: "СA" бошқа сайтлардан узр сўрайди

Nadirkhuja Yuldashev
1 май 2014, 14:11
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "НБУ-Осиё" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Ўйинга ёзган шарҳимизда, асосий таркибда тушган Хуршид Ғиёсовни Сардор Азимовга билмасдан адаштириб юборибмиз. Бундан ташқари, голлар кетма-кетлигида ҳам кичик хатога йўл қўйилганди. Эски ҳолатда Ж.Соҳибов бешинчи голни урганлиги қайд этилган. Аслида ярим ҳимоячи учрашувдаги сўнгги голни урган экан.

Статистика билан шуғулланувчи ҳамкасбларимиз учун қайдноманинг тўғриланган кўринишини тақдим этамиз.

Ўзбекистон (U-19)  НБУ-Осиё - 7:0 (3:0)
Ўзбекистон (U-19):
Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов, Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Хуршид Ғиёсов, Жамшид Болтабоев, Элдор Шомуродов, Андрей Сидоров, Аслиддин Абдиев.
Захирадан тушганлар: Шерзод Абдураимов, Александр Беляев, Зоҳид Акбаралиев, Абдулла Комилов, Ислом Қобилов, Мурод Ражабов, Сардор Азимов, Забихилло Ўринбоев, Иззатилла Абдуллаев, Абдурасул Иномов.
Голлар: А.Сидоров, Э.Шомуродов, А.Сидоров, И.Абдуллаев, Ж.Соҳибов, С.Азимов, З.Акбаралиев.

П.С: Хатоликка йўл қўйганимиз учун футбол сайтларидан узр сўраймиз. Нотўғри ахборот чиқиб кетганлиги учун эса ходимларимизни жаримага тортамиз. Агар келаси сафар сайтимиздан маълумотни кўчириб боссангиз ва манбани кўрсатсангиз, шунда барча эътирозлар бизга бўлар эди.

Тахририят

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›