Тухель: "Реал" - ЕЧЛнинг сўнгги 10 йиллигидаги энг асосий жамоа"

Mirjalol Normatov
25 апр 2021, 14:13
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Реал"га қарши ўйинга ҳам 2 кун қолди. Жуда эхтиёткорлик билан тайёрланиш керак. "Реал" - ЕЧЛнинг сўнгги 10 йиллигидаги энг асосий жамоа. Жуда муҳим ўйин бўлади. Биз ўзимизга ишонишимиз ва ушбу турнир даражасида ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак", - деди Тухель.

"Реал" ва "Челси" жамоалари иштирокидаги дастлабки баҳс 27 апрель куни ўтказилади. Жавоб ўйини 5 май куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal