UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик” Янгиликлар

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Мен жудаям бахтлиман, жамоа билан фахраланаман. Биз Европанинг энг кучли жамоасидан бири билан куч синашдик. Премьер лигада бу жамоа билан орамизда катта фарқ бор, аммо 90 дақиқа ичидан бу фарқни йўққа чиқариш имконияти бор эди. Биз биринчи бўлимда 35 дақиқа, иккнчисида ярим соат яхши ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, ғалабага ҳақли эдик. Биз иккинчи голни уриб, ўйинни хотиржам якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни амалга ошира олмадик ва сўнгги дақиқаларда анча қийналдик. Йигитлар қаҳрамонларча ҳимояланишди ва рақибга имкон беришмади. Бизга бу ғалаба жудаям керак эди. Ғолиб чиққанимиздан хурсандман. 

Премьер лигада биз билан “Сити” орасида фарқ жуда катта. Чунки улар чемпионатда ўта стабил ўйин кўрсатишмоқда. Алоҳида бир ўйинда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ишлашда давом этамиз. Мураббий сифатида жамоамнинг ҳаракатларидан мамнунман. Футболчиларнинг даражаси майдонда билиниб турибди. Мен ҳам бунда ўз вазифамни бажариб, уларни янада тараққий этишига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”,  дея “Челси” устозининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика