Тухель: "Боруссия"га ҳужумни якунловчи зарба етишмаяпти"

Aslanov Jasurbek
9 фев 2017, 10:34
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоасининг Германия Кубоги чорак финалига чиқиши ҳақида фикр билдирди.

Дортмундликлар турнирнинг 1/8 финалида ўз майдонида "Герта"ни таслим этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида "арилар" омадли чиқди (3:2).

"Бу баҳсда "Боруссия"да шунча голли вазият бўлади деб ўйламаган эдим. Аммо "Боруссия"га баҳс тақдирини ҳал қилиш учун ҳужумни якунловчи зарба етишмаяпти. Пенальтилар сериясида имкониятлар тенг бўлади. Аммо "Борссия" чорак финалга чиқишга муносиб эди" - дейди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›