UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  0 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  0 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  4 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  4 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  7

Турнинг сўнгги тўрт учрашувида имкониятлар қандай? Янгиликлар

Турнинг сўнгги тўрт учрашувида имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг тўртта баҳси билан 5-тур ўйинларига якун ясалади. Одатга кўра тўқнашувлардаги имкониятларни чамалаб чиқамиз.
 «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод)  
18 апрель 2015. Янгиер. “Янгиер” стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Имкониятлар: 45:55%



Жорий мавсум омади юришмаётган жамоа нафақат таркиб, балки майдондан ҳам етарлича камчиликка эга. Ўз стадиони битмаганлиги туфайли иккинчи ўйинни ҳам Янгиерда ўйнашга мажбур бўлаётган "Сўғдиёна" бу ўйинда яна қийналади. Боиси Даврон Файзиев майда пасларга таянган ҳолда ўйин олиб боришни яхши кўрадиган мураббийлар сирасига киради. Янгиердаги майдон эса бунга имкон бермайди. Аксинча, бу узоқдан узатмаларни оширадиган "Металлург"га қўл келиши мумкин. Қолаверса, Рустам Мирсодиқов жамоаси ўз майдонида ғалаба қозониши мумкин бўлган ўйинда имкониятни бой бериб қимматли очколардан маҳрум бўлди.


«Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак)
18 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.
Имкониятлар: 50:50%



Ва ниҳоят, Фарғона аҳли узоқ кутилган янги стадионда олий лига ўйинларини ўтказадилар. "Истиқлол" стадиони бугун тўлиб тошса ажаб эмас. Рақиб ҳам чакки эмас, "Машъал" ўз майдонида ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Олмалиқ"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Нефтчи" эса Тошкент вилоятининг иккинчи жамоасини сафарда мағлуб этиб келган эди. Бу ўйинга икки жамоа ҳам йўқотишларсиз келган, бу эса ўйиннинг қизиқарли бўлишини таъминлаши табиий.


«Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро)
18 апрель 2015. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: В. Валицкий.
УзПФЛ вакили: Р. Черников.
Имкониятлар: 50:50%



Бугунги ўйиндаги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди. 1 очкодан тўплар нисбатига кўрагина 14 ва 15-ўринларни бўлишиб турган бу икки клуб ўртасидаги ўйинда имкониятлар тенг бўлса-да, кимдир ғалаба қозониши аниқ. "Бухоро" қаршиликларга қарши жуда яхши ўйин намойиш этди, бироқ гол бўлмади. "Андижон" эса водий дербисидан очко олиб қайтди. "Бухоро" Эдгер Гесс учун таниш жамоа эканлиги майдон эгаларига қўл келиши мумкин. Абдумалик Абдуллаев учун эса гол уриш учун яхши имконият.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
18 апрель 2015. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Имкониятлар: 55:45%



Мавсумни кўтарингки руҳда бошлаган "Олмалиқ" сўнгги икки турда қийналди. Афтидан клуб бор кучини "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ишлатган кўринади, ўз майдонида "Андижон"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди. Кейин сафарда "Машъал"га икки тўп фарқи билан мағлубиятга учради. Гоголнинг йўқлиги жамоага панд берган кўринади. Бугун жамоа сардори майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлади. "Қўқон-1912" таркибида ҳеч қандай йўқотиш йўқ, барчаси жойида. Камига Қўқондан 200 нафардан ортиқ мухлис Олмалиқ сари йўлга чиқишни  режалаштирган. Шуни маълум қиламизки, бу ўйин "CA" фотонигоҳида бўлади, кўришгунча!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика