Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади
24 ноя 00:23
Янгиликлар
Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади
Туркия чемпионати 13-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Фенербахче" учрашуви поёнига етди.
"Ризеспор" биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал этган бўлса-да, иккинчи таймда 5 та гол ўтказиб юборди. Мезбонлар 63-дақиқагача 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаётганди, аммо кейин ҳаммаси изидан чиқди ва меҳмонлар 5:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Мезбонлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов баҳсда иштирок этмади ва захирада қолдирилди.
Туркия Суперлигаси
13-тур
"Ризеспор" – "Фенербахче" 2:5
Голлар: Соу 6', Лячи 15' – Асенсио 55', Талиска 58', Асенсио 65', Эн-Несири 78' Браун 88'
Четлатиш: Лячи (63, иккинчи сариқ)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар