UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  7

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди Янгиликлар

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" аъзоси Одилжон Ҳамробековнинг хизматларига иккита клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф" билан музокараларга киришган. Ҳозирча "Насаф" аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Агарда футболчининг трансфери бўйича ҳеч бир клуб "Насаф"ни қизиқтирадиган таклиф билдирмаса, унда Ҳамробеков жамоада қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кўп нарса футболчининг хоҳиши ва трансфер борасида қайси клуб "Насаф"га маъқул келадиган таклифни билдиришига боғлиқ. "Насаф" ва Ҳамробеков ўртасидаги битим 2019 йил якунига қадар мўлжалланган. Агарда футболчи жамоада қоладиган бўлса, катта эҳтимол келаси йили эркин агент сифатида янги жамоага ўтиб кетиши мумкин. "Насаф" эса ҳозир Ҳамробеков трансферидан мўмайгина пул ишлаб олиши ҳам мумкин.

Яна бир жиҳати шуки, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Насаф" раҳбарияти олдига етакчига айланган ёшларни жамоада сақлаб қолиш шартини қўйган.

Яқин 1-2 кун ичида Одилжон Ҳамробековнинг келгуси фаолияти қайси жамоа билан боғланиши маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика