UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  1 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  2 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  2 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  9 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  31 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16

Трент "Ливерпул"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди Янгиликлар

Трент "Ливерпул"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди

"Ливерпуль" футболчиси Трент Александер-Арнольд жамоаси вақти келиб АПЛдаги ҳолатини яхшилашига ишонишини айтди.

Юрген Клопп шогирдлари чемпионат турнир жадвалида тўртинчи ўринда бораётган "Манчестер Юнайтед"дан 7 очко ва пешқадам "Арсенал"дан 16 очко ортда қолмоқда.

"Менимча, одамлар... ҳозирда яна юқори даражада ўйин кўрсатишимизни кутмоқда. "Ливерпуль" ўз муваффақияти қурбонига айлангандек. Одамлар биздан ҳар мавсум мукаммал ўйин кутади. Мавсумни кучсиз ўтказишимиз тақиқланган. Бизга баркарорлик керак, биз ҳам буни ўзимиздан кутяпмиз.

Бу мавсумдан қониқа олмасак-да, олдинда ҳали кўп вақт бор. Менимча, ҳали йўлнинг ярмига ҳам келганимиз йўқ. Олдинда ҳали узоқ йўл бор, мен ҳали бизни ҳисобдан чиқармаган бўлардим.

Шундай вақт келадики, ҳаммаси жойига тушади ва биз аввалги ҳолимизга қайтамиз. Бу содир бўлганида ҳамма хурсанд бўлади. Бу вақт масаласи", – деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.

Трент Александер-Арнольд жорий мавсум Мерсисайд клуби сафида барча мусобақаларда жами 24 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва 3 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика