UZ

Трент Евро-2020да қатнашмаслиги мумкин Янгиликлар

Трент Евро-2020да қатнашмаслиги мумкин

Англия термаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2020 турнирида "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнолднинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.

"The Athletic" хабарига кўра, мутахассисга ҳимоячининг ушбу мавсумдаги ўйинлари маъқул келмаган ва шу боисдан ўнг қанотда бошқа ҳимоячини ўйнатиш ниятида.

Ушбу мавсумда 22 ёшли Александер-Арнольд "Ливерпуль" таркибида 43 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 9 ассист қайд этди.

Англия термаси Евро-2020 турнирида Хорватия, Чехия ва Шотландия термаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика