UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  2 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  9 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  1 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  4 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  13 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  3 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  26 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  16 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайтнинг саъй-ҳаракатлари билан ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Овоз беришда "Championat.asia" ва Трансфермаркт порталининг рус бўлими ходимлари, эксперт сифатида Ўзбекистондаги таниқли футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Остон Ўрунов катта фарқ билан Суперлигада май ойининг энг яхши футболчисига айланди. "Навбаҳор"га қайтган "Спартак" ва "Уфа" собиқ футболчиси юқори самарадорлик намойиш этмоқда. Ўрунов май ойида 4 та ўйинда 3 та гол урди. Унга респондентларнинг 52 фоизи овоз берди. Остоннинг энг яқин таъқибчилари "Сўғдиёна"дан Зенан Заимович ва "Андижон"дан Рубин Хебай ундан кўпроқ (4 тадан гол) урганига қарамай, ҳар бири 17 фоиздан овоз тўплади.

Қизғин кечган курашда Transfermarkt ва "Championat.asia" талқинлари бўйича май ойининг энг яхши мураббийи унвони "Сўғдиёна" устози Иван Бошковичга насиб этди. Унинг қўл остида жамоа қисқа вақт ичида қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан чиқиб кета олди. Май ойида "Сўғдиёна" 4 та учрашувда 3 та ғалабага эришди. Бошкович учун респондентларнинг 34 фоизи овоз берган бўлса, иккинчи ўринни 30 фоиз овоз билан "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян эгаллади (4 та учрашув, 3 та ғалаба, 1 та дуранг).


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика