UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  0 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  11 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  18 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  8 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Transfermarkt: Ўзбекистон чемпионатида энг кўп нархи ошган футболчилар ТОП-10 Янгиликлар

Transfermarkt: Ўзбекистон чемпионатида энг кўп нархи ошган футболчилар ТОП-10

Жаҳонга машҳур transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган футболчилар нархини янгилади.

Унга кўра нархи энг кўп ошган футболчи бу "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бўлди. Бунгача 900 минг еврога баҳоланган Ҳамдамовнинг нархига 300 минг евро қўшилди ва энди унинг трансфер суммаси 1.2 миллион еврога етди.

"Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматовнинг нархи 275 минг еврога ошди (янги нархи 600 минг евро).

Бир қатор футболчиларнинг нархлари 200 минг еврога кўтарилган. Булар:
Жалолиддин Машарипов (янги нархи 2 миллион евро)
Одилжон Ҳамробеков (янги нархи 1 миллион евро)
Бобир Абдихолиқов (янги нархи 900 минг евро)
Ҳожиакбар Алижонов (янги нархи 900 минг евро)
Нурилло Тўхтасинов (янги нархи 800 минг евро)
Шароф Муҳитдинов (янги нархи 550 минг евро).

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг нархига 150 минг қўшилди ва энди 700 минг еврога етди. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаевнинг нархига 100 минг қўшилди ва энди 700 минг еврога тенглашди.

Бу ҳақда championat.asia сайти transfermarkt порталига таяниб хабар берди. 


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика