Трансфер хабарлари: Левандовскининг "вориси" ва "Бавария"даги рақобат

Narzulla Saydullayev
27 дек 2013, 13:32
Европа матбуотида пайдо бўлган трансфер хабарларидан сизни ҳам хабардор қилишни лозим топдик.
Мархамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

Левандовски учун "ворис" изланмоқда
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси мураббийлар штаби Роберт Лавндовскининг кетишига ишонишди шекилли, жамоага янги хужумчи қидира бошлашди. Юрген Клоп кўз остига олиб қўйган ўйинчилар орасида "Порту"  хужумчиси Жексон Мартинесда имконият баландроққа ўхшамоқда. Гап-сўзларга қараганда, "сариқ-қоралар" мураббийлари "Герта" таркибида ажоиб мавсум ўтказаётган Адриан Рамосни ҳам кузатишаётган экан. Лекин "Боруссия Д" қайси футболчини сотиб олади  буниси ҳозирча номаълум.

"Бавария" таркибдаги рақобатни оширмоқчи
"Бавария" қишки трансферлар пойгасида фаол иштирок этиш ниятида эмас. Шундай бўлса-да, бу "Бавария"ни қиш бўйи қўл қовуштириб ўтиради дегани эмас. Мюнхенликлар жамоадаги рақобатни янада ошириш мақсадида яна бир бундеслига жамоаси "Айнтрахт Ф" вакили Себастиан Родени таркибга жалб қилишни ўйлашмоқда. Роденинг ўзи Мюнхенга кўчиб ўтиш ниятида. Аммо бунга Франкфуртликлар рози бўлишмаяпти. Воқеалар қандай ривожланар экан. Кузатамиз…

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com