"Тоттенхэм"нинг тоза голи инобатга олинмади...ми?
02 июл 2020 22:47
Янгиликлар
"Тоттенхэм"нинг тоза голи инобатга олинмади...ми?
Айни дамда Англия Премьер-лигаси 32-тури доирасида "Тоттенхэм" сафарда "Шеффилд Юнайтед"га қарши баҳс олиб бормоқда.
Баҳснинг 31-дақиқасида Сандер Берге ҳисобни очганди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Харри Кейн ўз голи билан тарози палласини тенглаштириб қўйганди. Бироқ бош ҳакам ВАР туфайли голни бекор қилди. Бунга сабаб сифатида ҳужумда футболчининг тўпни қўли билан ўйнагани келтирилди.

Умуман олганда, бу паллада Лукас Моура тўпни қўли билан ўйнагани рост. Янги қонунларга кўра, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужумдаги футболчи тўпни қўли билан ўйнаб юборса ҳам, тўп қўлни топса ҳам ҳуштак чалинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар