"Тоттенхэм" сўнгги 10 йил ичида ҳайдалган мураббийларга 55 млн. фунт тўлаб берди
27 мар 2023 23:40
Янгиликлар
"Тоттенхэм" сўнгги 10 йил ичида ҳайдалган мураббийларга 55 млн. фунт тўлаб берди
"Тоттенхэм" сўнгги 10 йил ичида истеъфога чиқарилган мутахассисларга 55 млн. фунт тўлади.
Андре Виллаш-Боаш 2013 йил декабрдаги истеъфосидан сўнг 4.5 млн. фунт бадал пули олган. 2014 йил майда клуб билан шартномаси бекор қилинган Тим Шервудга ҳеч нарса тўланмаган.
2019 йилнинг ноябрида "шпорлар" билан хайрлашган Маурисио Почеттино ҳисобига 12,5 млн. фунт ўтказиб берилган. Жозе Моуринью эса меҳнат шартномаси бекор қилингани учун 20 млн. фунт олган.
Нуну Эшпириту Санту 2021 йилнинг ноябрида "Тоттенхэм"дан 14 млн. фунт қабул қилиб олган бўлса, кечагина ишсиз қолган Антонио Контега 4 млн. фунт тўланиши керак.
Ўхшаш янгиликлар
21:59
"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда 1
Фикрлар