UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

Тошкентга Фабио Каннаваро ва Рене Игита келади Янгиликлар

Тошкентга Фабио Каннаваро ва Рене Игита келади

Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби "Ал Шабаб"ни мағлуб этиб Осиё Чемпионлар лигасининг "B" гуруҳига тушди.

"B" гуруҳи

Ал Наср, Зобаҳан, Лаҳвия, Бунёдкор


2015 йилнинг октябрь ойида "Ал Наср" бош мураббийлиги лавозимини Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Фабио Каннаваро эгаллади.


Бундан ташқари Колумбия терма жамоасининг афсонавий посбони, чаён зарба муаллифи Рене Игита Саудия Арабистони клубининг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишламоқда.


Таркибдаги юлдузлар

"Ал Наср" сафида Саудия Арабистони терма жамоасидан жой олган Умар Ҳавсави, Наиф Ҳазази ва Муҳаммад Ал-Саҳлави каби юлдузлар тўп тепади. Легионерларга келадиган бўлсак, "Интернасьонал" собиқ ярим ҳимоячиси саудияликлар шарафини ҳимоя қилади. У ўтган мавсумда ижара асосида "Сантос"да ўйнаган. Адриан Миржежевски ҳам Саудия Арабистони клуби сафида тўп тепади. 2012-2015 йилларда "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилган Мобида Маига ҳам "Ал Наср" футболчиси ҳисобланади.


"Бунёдкор" биринчи турда "Ал Наср" меҳмони бўлади. Тақвимдаги ўзгаришлар туфайли иккинчи турда "қалдирғочлар" Фабио Каннаваро жамоасини "Бунёдкор" стадионида қабул қилади.


23 ферваль. "Ал Насср" (С.Арабистони) - "Бунёдкор"


1 март. "Бунёдкор"- "Ал Насср" (С.Арабистони)



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика