UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  42 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Тошкентда "Соғлом она ва бола йили"га аталган ҳаваскор футболчилар турнири бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошкентда "Соғлом она ва бола йили"га аталган ҳаваскор футболчилар турнири бўлиб ўтди

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаваскор футболчилар ўртасида "Соғлом она ва бола йили"га аталган турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада кўплаб ажойиб жамоалар иштирок этишди. Учрашувлар Оқ-тепада жойлашган суньий майдонда ўтказилди. Турнирда "А" ва "B" гуруҳига бўлинган 8 та жамоа қатнашди.

"А" гуруҳи

1. "Поп" (Наманган вилояти) - 9 очко

2. Себзор (Тошкент) - 4 очко

3. Фаворит (Тошкент) - 4 очко

4. Дўстлик (Қўқон) - 0 очко



"B" гуруҳи

1. "Бунёдкор" мухлислари - 9 очко

2. Чорсу - 4 очко

3. Top Mix - 3 очко

4. Ёшлар - 1 очко



1-тур

"Бунёдкор" мухлислари - Чорсу 8:3

Ёшлар - Top Mix 4:6



2-тур

"Бунёдкор" мухлислари - Ёшлар 4:1

Чорсу - Top Mix 4:6


3-тур

Ёшлар - Чорсу 5:5

"Бунёдкор" мухлислари - Top Mix 6:4



"А" ва "B" гуруҳларида "Поп" (Наманган), Себзор, "Бунёдкор" мухлислари ҳамда Чорсу жамоалари ярим финалга йўл олишди. Ушбу босқичда "қалдирғочлар" мухлислари Себзорни 5:2 ҳисобида, Намангандан ташриф буюрган "Поп" футболчилари Чорсу жамоасини 8:1 ҳисобида мағлуб этишди. 


Ярим финал

"Бунёдкор" мухлислари - Себзор 5:2


"Поп" (Наманган) - Чорсу 8:1



3-ўрин учун баҳс Себзор ва Чорсу жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди, аммо учрашувнинг иккинчи қисмида Себзор футболчилари устунликни ўз томонига оғдириб, бронза медали эгасига айланди.


3-ўрин учун баҳс

Себзор - Чорсу 4:1


Финалда турнирнинг энг кучли икки жамоаси тўқнаш келди. Наманганликлар ўз ўйини билан кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозонишга муваффақ бўлишди. "Бунёдкор" мухлислари финални ўз барабанлари билан ўтказишга қарор қилишди. Биринчи бўлимда кичик устунлик тошкентликлар томонида бўлди. Иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Якунда ҳисоб 3:1, "Бунёдкор" мухлислари чемпион! "Поп" жамоасига турнирнинг кумуш медаллари насиб этди.


Финал

"Бунёдкор" мухлислари - "Поп" (Наманган) 3:1











Турнирнинг барча суратларни фотогалерея бўлимимизда томоша қилишингиз мумкин. ФОТО

TAS-IX эмас



Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган кейинги турнир 6-7 ва 13-14 август кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика