Тошкентда футзал бўйича халқаро турнир ўтказилади

Narzulla Saydullayev
9 окт 2014, 08:22
30 ноябрдан 3 декабрга қадар пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича халқаро турнир ўтказилади.
Унда 4 та терма жамоанинг иштирок этиши кутиляпти. Бугунгача иштирокчи жамоалардан учтасининг номи маълум: Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон.

Тўртинчи терма жамоанинг номига яқин кунларда ойдинлик киритилади. Бу Таиланд, Вьетнам, Эрон каби терма жамоалар бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, бўлажак жамоанинг Европадан ҳам бўлиши эҳтимоли бор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com