UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  6 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

"Тўқнашув": Енгилмас Беғамовнинг рақиблари сони ортди Янгиликлар

"Тўқнашув": Енгилмас Беғамовнинг рақиблари сони ортди

Хабарингиз бор, сайтимизда янги "Тўқнашув" номли рукн бошлаган.

Мазкур рукн орқали мухлислар "Дизайн"нинг декабр ойида қўядиган концертига чипта ютиб олишлари мумкин. Викторина шарти ҳақида сал пастроқда танишасиз.

Эслатиб ўтамиз, "Тўқнашув"нинг дастлабки сонида мухлислар учун берилган викторина саволига тўғри жавобни бўлмаганди. Иккинчи "Тўқнашув"да эса "Azizbek" никли мухлис берилган саволга тўғри жавоб топиб, "Дизайн" концертига чипта ютиб олдилар. Тез орада биз ушбу ғолиб юзер билан боғланиб, ютуқни эгасига топширамиз.

"Тўқнашув"да футболчи, мураббий ёки журналистлар ўзаро виртуаль баҳс бойлашади. Ютқазган тараф, ютган томоннинг бир илтимоси ва викторинада ғолиб чиқадиган мухлис учун чипта тақдим этади.

Бу галги рукннинг мавзуси - Европа Чемпионлар Лигаси.

Қоидага кўра, икки иштирокчи ЕЧЛда ўйнаётган исталган лигани танлайди. Биринчи иштирокчи танлаган лига ва иккинчи тараф олган лига жамоаларининг ушбу турда жамлаган очколари ҳисобланади. Қайси тараф, яъни лига жамоалари кўпроқ очко жамғарса, ўша томон ғолиб бўлади.

"Тўқнашув" рукнининг бу галги қарама-қаршилигида икки сафардан буён енгилмас бўлиб келаётган Шаҳбоз Беғамовга сайтимизнинг икки нафар ходимлари Жасур Асланов ва Хайрулла Холиқов рақиблик қилишади.

Ўтган галги, яъни биринчи "Тўқнашув"да Шаҳбоз Беғамов Толибжон Қосимовдан устун келганди. Шаҳбоз Беғамов танлаган Бундеслига жамоалари АПЛ клубларидан кўпроқ очко йиғишганди. Кейинчалик эса яна Беғамов танлаган Бундеслига жамоалари Холиқовнинг Ла Лига жамоаларидан кучлироқ чиқди.

Бу гал ҳам Беғамов яна ўзи кўпроқ биладиган ва ишонадиган Бундеслигани танлади. Хайрулла Холиқов ва Жасурбек Асланов эса Ла Лига жамоаларига қайта ишонч билдиришди.


"Тўқнашув" №3


ЕЧЛ, 4-тур

Шаҳбоз Беғамов (Бундеслига) - Хайрулла Холиқов ва Жасур Асланов (Ла Лига)

Ўйинлар жадвали:

6 ноябрь
"Интер" - "Барселона" (01:00)
"Шальке" - "Галатасарой" (01:00)
"Атлетико" - "Боруссия" (01:00)

7 ноябрь
"Бавария" - АЕК (01:00)
"Валенсия" - "Янг Бойз" (22:55)
"Виктория Пльзен" - "Реал" (01:00)
"Лион" - "Хоффенхайм" (01:00)


Бу галги викторина шартига кўра, мухлислар бугунги кун Европа чемпионлар лигаси доирасидаги куннинг энг охирги голи муаллифини топган ДАСТЛАБКИ мухлисга (юзер) "Дизайн" концертига чипта тақдим этилади. Чиптани ютқазган иштирокчи мухлисларга харид қилиб беради.

Бир юзер фақатгина бир маротаба изоҳ қолдириши мумкин. Унинг қайта ёзган ёки бошқача вариантда ёзган жавоблари ҳисобланмайди!


ЕЧЛ, 4-тур. Бугунги ўйинлар жадвали

"Монако" - "Брюгге"
"Црвена Звезда" - "Ливерпуль"
"Шальке" - "Галатасарой"
"Атлетико" - "Боруссия"
"Тоттенхэм" - ПСВ
"Порту" - "Локомотив"
"Наполи" - ПСЖ
"Интер" - "Барселона"

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика