UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Топ-клублар форвардларга ҳужум қилишни бошлади Янгиликлар

Топ-клублар форвардларга ҳужум қилишни бошлади

Мората "Юве"га ўтади, Суарес эса деярли "Атлетико"да.

Европада "Ювентус" бошлаб қўйган ҳужумчилар билан боғлиқ чигал вазият, трансферлар комбинацияси ниҳоят ечимини топадиганга ўхшайди. Туринликлар АҚШга кетган Гонсало Игуаин ўрнига форвард излашмоқда — асосий номзодлар: Суарес ва Жеко. Аммо вазият кескин ўзгариб кетди ва натижада уругвайлик "Атлетико"га, Мората эса Мадриддан Турин томонга йўл олмоқда. 

Келинг, шулар ҳақида батафсил суҳбатлашамиз.


Мората ижара ҳуқуқи асосида "Ювентус"га ўтади. Аммо испанияликни сотиб олишлари ҳам мумкин

Альваро кўрикдан ўтиш учун ва шартнома имзолаш учун Туринга етиб келди. Бир неча соатлар аввал тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтгани борасида маълумотлар тарқалди. Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Ювентус" ижара учун 9 млн евро тўларкан. Клублар ўртасидаги келишувга асосан, улар ижара муддатини 2022 йил июнга қадар узайтиришлари ҳам мумкин. Бундан ташқари, 2021 йил июнга қадар "Юве" Моратани 45 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ўйинчи шартнома шартлари бўйича Турин клуби билан келишиб олди (2025 йил ёзгача).

27 ёшли форвард 2014-2016 йиллар мобайнида "Юве"да тўп тепган. Аввалига испаниялик ҳеч асосий таркибга кира олмаган, бироқ мавсум ўрталарига келиб у дастлабки ўнбитталикдан ўрин эгаллай бошлади. Айниқса, Мората Чемпионлар Лигасида ўзини ёрқин намойиш эта олди: иккита ярим финалда собиқ жамоаси — "Реал" дарвозасини ишғол этди. Финалда эса "Барса"га гол уришга муваффақ бўлди. Шундай бўлса-да, каталонияликлар ўшанда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо Мората икки мавсумда ҳам "Юве" чемпионат ва Кубокда ғолиб бўлиши учун қўлидан келганча ёрдам берди. Кубок-2015/16 финалида испаниялик қўшиб берилган вақтда "Милан" дарвозасига ғалаба голини уришга эришди (1:0).

Альваронинг А Сериядаги кўрсаткичлари ўртача эди — икки мавсум ичида 15та гол. Мората туринликларнинг 93 ўйинида 27+18 натижасини қайд этди ва 5 совринни қўлга киритди. Кейин эса футболчи "Реал"га қайтди, у ердан "Челси" ва "Атлетико"га ўтди, аммо ҳеч бирида узоқ қолмади. Ўз жамоасини ҳали топмаган футболчи энди яна Туринда ўзини синаб кўришга аҳд қилди.

Мората "Атлетико"га ҳам ўша эски схема бўйича ўтганди — сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш. Ўтган йилнинг январь ойида испанияликни 7,5 млн евро эвазига 18 ойга ижарага беришган. 2020 йилнинг июлида эса 65 млнга тўлиқ сотиб олишди. Альваро мадридликларнинг 61 ўйинида майдонга тушди ва ҳисобига 22та голни ёзиб қўйди. Лекин на жамоа етакчиси ва на асосий таркибнинг тўлақонли ўйинчиси бўла олди (ўтган мавсум Ла Лигада 25 марта стартдан, 9 бора эса захирадан майдонга тушди. ЕЧЛда эса асосий таркибдан 5 маротаба, 3 сафар эса захирадан ўрин эгаллади).


"Атлетико" Суарес билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бироқ аввал Костани сотиши керак

"Атлетико" Моратани хотиржамгина қўйиб юборди, сабаби клуб Суарес билан битим тузиши мумкин. "Барселона" эса форвардидан қутилишни шунчалик хоҳлаяптики, ҳаттоки рақибига уни бепул беришга ҳам рози бўлди. "AS" берган маълумотга кўра, Мадрид клуби ўйинчилари жамоага бундай кучли ўйинчи ўтишидан жуда хурсанд экан. Уларнинг фикрича, Гризманн кетганидан сўнг, жамоага етишмаётган куч айнан уругвайлик экан.

Катта эҳтимол билан битим имзоланади. Луис "Барса" билан шартномани бекор қилиш шартлари бўйича келишиб олди. "RAC1" хабарига кўра, каталонлар уругвайликни текинга қўйиб юборади, футболчи эса шартнома бўйича қолган йилдаги маошидан қисман воз кечар экан. "Onda Cero" эса бу сумма ойлигининг ярми (7 млн евро) экани ҳақида хабар чоп этди.

"Marca" нашри берган маълумотларга қараганда, Суарес 2 йиллик шартнома имзолаш ҳақида Симеоне билан келишган ва маоши йилига 9 млн евро бўлишига рози бўлган ("Барса"да йилига 14 млн оларди). "Mundo Deportivo" хабар беришича эса, мадридликларнинг ҳисоб-китоби тўғри бўлиши учун аввал Диего Костани сотиши керак экан (испаниялик ҳар мавсум тахминан 8 млн евро топади).


"Рома" Милик билан келишолмади, шунинг учун Жекони "Юве"га қўйиб юбормаяпти. Фуқаролик билан боғлиқ муаммо туфайли туринликлар Суарес билан шартнома имзоламадилар

Узоқ вақт мобайнида Суарес "Юве"нинг трансфер рўйхатида биринчи ўринда турарди, аммо расмиятчилик туфайли режадаги ишлар ўхшамади. Туринликларга Европа Иттифоқидан бўлмаган ҳамда футболчилар учун ажратилган уч жойни банд қилмайдиган ўйинчи зарур.

Испания қонунларига кўра, Европа Иттифоқи фуқаролигини тасдиқлаш учун Луиснинг рафиқаси София Бальби Италия паспотига эга эканининг ўзи етарли эди. Аммо Италияда ҳамма нарса жиддий. Шу сабабли, Суарес итальян тилини билиш даражаси ўрта (B1) эканини текширтириш учун имтиҳон топширди. Аммо унга паспорт дарҳол берилмайди, "Юве"нинг эса кутишга вақти йўқ. Бундан ташқари, итальян полицияси аллақачон суриштирув ўтказишни бошлаб юборган — уругвайликка имтиҳон саволлари аввалдан етказиб берилганликда гумон қилинмоқда.

"Суаресни рўйхатдан чиқариб ташлаш мумкин, чунки у трансфер ойнаси дедлайнидан сўнг паспорт олиши мумкин ва у вақтда эса биз Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган ўйинчилар рўйхатини жўнатаётган бўламиз", — дейди "Юве" спорт директори Фабио Паратичи.

"Ювентус" учун яна бир вариант — "Рома"дан Эдин Жеко. Музокаралар тўхтатилди, сабаби римликлар сафига "Наполи"дан Аркадиуш Милик ўтиши борасида муаммолар юзага келди. Поляк Римга жўнашга яқин турганди, бироқ шахсий шартнома борасида келиша олмади. Энди "Тоттенхэм" Миликни илиб кетиш пайида турибди.

Паратичи аввалроқ туринликларга Роналду ва Дибала билан ўйнай оладиган битта форвард керак деб айтганди. Мората билан шартнома имзоланганидан кейин Жеконинг клубга ўтиш имкони пасайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика