Толибжонов ва Қосимов Сиднейга боришади

Narzulla Saydullayev
14 фев 2014, 12:21
Шу йилнинг 26 март куни Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан ТЖМ бош директори Асқар Толибжонов ва терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этадилар.

Ҳозирга қадар мусобақага йўлланма олган 13та жамоанинг номи аниқ: Австралия, Япония, Жанубий Корея, КХДР, Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Уммон, Ўзбекистон, Қатар, Эрон, Кувайт ва Иордания. Қолган 3та йўлланма ўз эгаларини кутмоқда.

5 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда БААга қарши саралашнинг сўнгги ўйинида майдонга тушади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia