UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  17 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

Тўлабек Акрамов: “ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди” Янгиликлар

Тўлабек Акрамов: “ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди”

Хабарингиз бўлса керак, кеча ОЧЛ-2016 ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкентнинг “Локомотив” клуби “А” гуруҳидан ўрин эгаллади. Хўш, бу борада клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамовнинг фикри қандай? Бу ҳақда билиш мақсадида у кишининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Биласизми нуфузи бўйича Осиёда биринчи ўринда турадиган ушбу ОЧЛ мусобақасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Унда иштирок этувчи клублар ўз мамлакатида бекорга юқори ўринларни банд этмаган деб ўйлайман. ОЧЛ йўлланмаси учун ҳар бир жамоа ўз ички чемпионатида жиддий кураш олиб боради. Жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳига эътибор қаратадиган бўлсак, менимча мухлисларимизни келаси йил қизиқарли тўқнашувлар кутиб турибди десам муболаға бўлмайди. Рақиблар биз учун нотаниш эмас. Улар билан бунгача гарчи расмий ўйинларда рўбарў келмаган бўлсакда, синов-назорат ўйинларида учрашганмиз. Бу йилги ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмадик. Лекин энди бу гал йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, энг аввало гуруҳдан чиқамиз деб умид қиламан. Бунинг учун “Локомотив”да барчаси мужассам. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ деб ҳисоблайман.  

- Фурсатдан фойдаланиб, келаси йил халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Пахтакор”, “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларига ҳам омад тилаб қоламан. Зеро бу клублар ҳам халқаро майдонда ягона – Ўзбекистонимиз байроғи остида майдонга чиқади.

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика